UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Палмер "Арсенал"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин  1 09:30Бугун U-20 Осиё кубогига қуръа ташланади!   2 09:00"Реал Мадрид" "Лейпциг" ҳимоячисини ўзининг асосий трансфер мақсадига айлантирди  3 08:29ПСЖ "Астон Вилла" тўпуарарини ўз сафида кўрмоқчи  0 08:10БУМ! Криштиану Роналду "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин   8 07:33"Тоттенхэм" ва "Ювентус" Эндрикни ўз сафида кўрмоқчи  2 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" охирги дақиқада гол уриб, ПСЖдан ғалабани юлиб олди. "Арсенал" "Интер"га ютқазди  12 02:55ЕЧЛ. "Барселона" "Црвена Звезда" дарвозасига бешта гол урди, "Бавария" "Бенфика"ни мағлуб қилди ва бошқа натижалар  28 01:00ОЧЛ 2. "Насаф" Голбаннинг хатолари сабаб мағлуб бўлди  6 00:53Рўзиқул Бердиев: "Мағлубиятимизга бир неча сабаблар бор. Плей-оффга чиқиш имкониятларимиз кескин камайиб кетди"  11 23:49"Ал Ҳилол" Неймар энг камида бир ойга сафдан чиққанини тасдиқлади  0 23:23ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" "Қувайт СК"ни мағлубиятга учрата олмади. Бу "Насаф"нинг имкониятларини бироз оширди (гуруҳдаги вазият)  15 22:55Россия кубоги. "Рубин" ва ЦСКА чорак финалнинг илк баҳсида дуранг қайд этди. Файзуллаев 71, Раҳмоналиев 85 дақиқа ҳаракат қилди  5 22:30Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида ойнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  10 21:53"Ал Ҳилол" Неймардан қутулиш ҳақида ўйламоқда  9

Ўз форматини тополмаган ўзбек футболи... Янгиликлар

Ўз форматини тополмаган ўзбек футболи...

ОАВда ПФЛнинг кейинги мавсум учун тайергарлик режаси, ПФЛ байроғи остида мусобақаларда иштирок этишни режалаштираётган жамоалар учун маълум шартлар ишлаб чиқилаётгани ҳақида қисқа баёноти тарқалди.

Бунда Суперлига, Про-лига ва ҳаттоки 2-лига борасида ҳам гап кетган.

Айтиб ўтилган масалалар жуда яхши эшитилади, аслида! Аммо муаммо шундаки вазиятга реал қараш аввалги раҳбариятда ҳам бўлган-у, афсуски белгилаб чиқилган камчиликларни бартараф қилишга келганда ҳаммаси тўхтаб қолади ва охирида унутилади. Энг қизиғи қандайдир бир янгилик жорий этилса ҳам бу янгилик ҳеч футболимизга сингмайди.
Ўтган йилги ўзгаришлар, яъни Олий лиганинг Суперлигага ўзгартирилганлиги, бутунлай янги формат асосида олиб борилиши кўпчилик томонидан маъқулланган эди, чунки янгича қараш ва янгича ёндашув сув ва ҳаводек зарур эди. Раҳбарлар ушбу янгиликни чуқур таҳлилдан кейин, ҳалқаро тажрибани ўрганган ҳолда татбиқ этилганини айтишди.

Бошланишида ҳаммаси кўнгилдагидек яхши кетаётганди – интрига ҳам бордек, мухлислар оқими кўпайди, кутилмаган ҳисоблар етарлича бўлди. Аммо кучли олтиталик аниқланганидан кейин, ҳаммаси орқага қараб кетди ва ҳозирга келиб биз аввалги йилларда бўлганидек икки жамоанинг чемпионлик учун курашини кузатиб турибмиз. Албатта, учинчи ўрин учун ҳам кураш бордек, лекин юзага келган бу кураш маълум жамоаларнинг молиявий қийнчилиги оқибатида деярли интригасиз ўтмоқда.
Бу эса, ўз ўрнида жорий қилинган формат ва ундаги қоидалар кутилган натижани бермади дегани. Айниқса, олтин очколар қоидаси. Буни ҳамма тушуниб турибди ва фикримизча ПФЛ ҳам буни тан олган.

Юзага келган бу вазият келаси йил учун яна янги формат ва қоида жорий этилишини тақозо этади. Лекин бу ҳолат қачонгача давом этади? Албатта, ПФЛ изланишда давом этмоқда, аммо шу ўринда савол туғилади: нега биз етакчи мамлакатлар ўз вақтида қўллаб кўриб кейинроқ воз кечган форматни ва қоидани жорий этдик? Демак, воз кечиш учун сабаб бўлган ва ушбу сабабни энди биз ўзимизда ҳис қилиб турибмиз.



Таклиф.
Хўш, энди нима қилиш керак?  Янги формат бизга зарур ва Суперлига 12 жамоа билан кифояланиши шарт. Сон орқасидан қувдик, натижа бўлмади, энди сифатни ҳам ўйлайлик. Бу фикр Суперлигадан кўра кўпроқ аянчлироқ аҳволдаги Про-лигага таалуқли. Мухлислардан сўрасангиз, ҳатто ҳозир ҳам Про-лигадаги А гуруҳ билан Б гуруҳнинг фарқини тушунмайди ва улар нима учун бўлинганини англолмайди. Айниқса, қуйи лигада иштирок этаётган баъзи жамоаларнинг молиявий ҳолати фақат одамни раҳмини ифода этадиган кулгини келтиради.

Таклиф шуки, Суперлигада ҳам, Про-лигада ҳам бир ҳил 12 тадан жамоа иштирок этсин. Ночор ёки мажбурий иштирокга маҳкум этилган жамоалар бўлмасин. Жамоаларни танлашда территориал принципга асосланиб танлаш на спорт принципларига, на умумий ҳолатга мос келади.

Майли, Хоразмда ёки Сирдарёдан жамоалар бўлмасин, бу билан биз зўраки футболдан қутуламиз. Футболчилар ва мураббийлар пулсизликдан, шароит йўқлигидан қийналишмайди, мухлислар эса ўз жамоаларнинг мағлубиятларни кўришмайди. Қайтанга, ушбу регионларда болалар футболига эътибор кучайтирилиши керак. Тадбиркорлар пулларини шунга сарфлашсин, зора бир нимага ярайди.

2-лига масаласига келсак, республика кесимида 4 та футбол минтақасини шакллантириб, ҳар бирида 8 жамоа 4 даврада иштирок этишади. Бу 28 та тур дегани. Иккинчи лига учун ёмон эмас. Ҳар бир минтақа ғолиби, яъни тўртта жамоа Про-лигага чиқади ва бу ўз ўзидан Про-лигада қолиш учун интригани келтириб чиқаради.



Хулоса.
Умуман олганда, ҳозирги ҳолатда ПФЛ учун жамоаларнинг камроқ бўлиши яхшироқ, чунки бундай ҳолатда ПФЛ ўз талабларини жорий қилишда нисбатан камроқ қийналади ва ушбу талабларни бажара оладиган жамоалар самарали сараланиб боради.

Қандай қарорга келинишидан қатъий назар биз экспериментларни имкони борича тезроқ тугатиб ягона форматни шакллатиришимиз керак. Биз, бугунги кунда, футбол давлати эмасмиз, шунчаки бунга интилмоқдамиз. Бу учун эса бизга аввало, айтиб ўтилганидек, компакт лигалар зарур ва вазият барқарорлашган сари ва сунъийликдан қочган сари улар сони автоматик ва табиий равишда ўсиб бораверади.


Жасур Саломов

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика