Ўйин вақтида мураббийнинг юраги хуруж қилди
22 июл 2019 01:25
Янгиликлар
Ўйин вақтида мураббийнинг юраги хуруж қилди
Руминия чемпионатининг 2 турида Бухарестнинг «Динамо» клуби ўз уйида «Университати» клубини қабул этиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бор берди.
Баҳснинг 25 дақиқаси давом этаётганида мезбонлар бош мураббийи Еуджен Нягое ахволи ёмонлашади ва бироздан сўнг у захира ўриндиғида хушини йўқотади.
Стадиондаги тез тиббий ёрдам вакиллари унга биринчи ёрдамни кўрсатиб, шифохонага олиб кетишади. Маълумотларга кўра, Нягое тез ёрдам машинаси ичида кўзларини очган ва шифокорлар 51 ёшли мутахассисга юрак хуружи ташхисини қўйишган.
Айтиш жоизки, бўлиб ўтган кўнгилсиз ҳодисага қарамай бош ҳакам ўйинни тўлиқ давом эттирди.
TAS-IX эмас
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар