UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  197 21:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  12 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  16 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  4 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  6 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0

Ойбек Қиличев “Навбаҳор”да Янгиликлар

Ойбек Қиличев “Навбаҳор”да

Мавсумга тайёргарликни Тошкентда олиб бораётган жамоамиз таркиби бугун яна бир янги футболчи ҳисобига тўлдирилди.

Мухлисларимизга “Пахтакор” жамоасидаги иштироки билан яхши таниш бўлган ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев “Навбаҳор” сафидаги машғулотларни бошлади. 1989 йилнинг 17 январида туғилган ярим ҳимоячи 2016 йилги мавсумни Малайзиянинг “Перак” клуби сафида ўтказганди. Фаолиятини 2007 йили Тошкентнинг “Трактор” жамоасида бошлаган футболчи кейинчалик “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилган. 2014 йили Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал Шааб” клубида тўп сурган Қиличев 2015 йили Эроннинг “Пайкан” клубида фаолият олиб борди. Ўтган мавсум биринчи ярмини “Пахтакор”да ўтказиб, Малайзияга йўл олганди. Тез орада Ойбек “Навбаҳор” аъзосига айланиши мумкин.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика