Оуэн Харгривз Погбанинг асосий таркибда ўйнашини истайди

Tolibjon Qosimov
24 фев 2018, 15:37
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Оуэн Харгривз Поль Погбанинг жамоа асосий таркибига яна қайтишини истайди.

"Погба борасидаги можаролар тезроқ якунланиши керак. Тушунмайман, нима учун шундай бўлмоқда? Ахир у аъло даражадаги футболчи-ку.

Погба мавсумни ажойиб тарзда бошлади. "Тоттенхэм"га қарши учрашувда эса "Юнайтед"да катта муаммолар юзага келди.
Сўнгги 5 учрашувида у ўз даражасида ўйнай олмади.

"Ювентус"дагидек унга айни дамда кўпроқ имконият бериш керак.

Кўчадаги ҳар мухлис, мухбир Погбанинг ташқи ҳаётини, соч турмагини фаол танқид қилмоқда. Бироқ ундай қилиш керак эмас. Уни қўллаб-қувватлаш лозим", - деди Харгривз.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Goal.com