
"Руни, ван Перси, Фалькао - бу ҳайратланарли ҳужум чизиғи. Бу инсонлар уйда ва меҳмондаги ўйинларда ҳам учрашув тақдирини ҳал қила олишади. Бу жамоада ҳужумкор футболчи кўплигидан ақлдан озиш мумкин. Бу нарсанинг ягона салбий жиҳати - улар ёш эмас.
Бу футболчилар икки ёки уч йилни юқори даражада ўтказади. Ёш Дэнни Уэлбек сотиб юборилди, яна бир иқтидорли ҳужумчи Жеймс Уилсон эса қолди. Яқин бир икки йил ичида ҳужумдаги ишлар яхши бўлиши мумкин, аммо кейин... Ўйлашимча, "Юнайтед" ҳужумда суперюлдузни тарбиялаши керак" - дейди Оуэн.