UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Сурхон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  0 16:35Александр Исак "Ньюкасл"дан Англиянинг бошқа бир жамоасига ўтишига ишора қиляптими?  4 16:13"Атлетико"нинг ЕЧЛ доирасида "Сантьяго Бернабеу"га сафарлари статистикаси  6 15:51Футзал. Ўзбекистон кубоги. Иккинчи давра баҳслари Жиззах ва Андижонда ўтказилади  0 15:32"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини кузатмоқда  0 14:56"Арсенал" "Лилль" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 14:37Суперлига-2025. Жасур Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Артём Филипосян, Александр Лобанов ҳеч қайси клуб қайдномасига кирмади   4 14:14"Атлетико" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини ўз сафида кўрмоқчи  2 13:45Рафинья фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:26"Барселона" Гёкерешни қанчага сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди  1 12:59Вальверде - "Реал"нинг ЕЧЛда "Атлетико"га қарши ўйин қайдномасига киритилди. Хавбек мушакларидаги ноқулайлик туфайли 2 та ўйинни ўтказиб юборганди  2 12:40"Ал Ҳилол"нинг Ўзбекистон клубларига қарши ўйинлари тарихи  15 12:22"Милан" жамоа етакчиларидан бири билан шартномани 2030 йилга қадар узайтирди  2 12:18"Андижон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1 11:58"Арсенал" "Атлетико"нинг собиқ спорт директори Бертани тайинлаши мумкин. Келишув март ойида тузилиши режалаштирилган  0

Оуэн карьерасидаги пасайиш: "Олтин тўп" соҳиби қаерда хато қилган? (давоми) Янгиликлар

Оуэн карьерасидаги пасайиш: "Олтин тўп" соҳиби қаерда хато қилган? (давоми)

Мазкур мақоланинг дастлабки қисми бугун тонгда эътиборингизга ҳавола қилинганди:

Оуэн карьерасидаги пасайиш: "Олтин тўп" соҳиби қаерда хато қилган? (1-қисм)

Жаҳон чемпионатидаги жароҳат ва тикланиш жараёни

Оуэн орзусига етди: учинчи бор мундиал иштирокчисига айланди. У хурсанд эди. Германиядаги жаҳон кубоги бошланишидан аввал ўтказилган ўртоқлик учрашувларида Майкл яна ажойиб ўйинлар кўрсатишни бошлаб юборди. Ямайкага қарши шундай ўйинлардан бирида (6:0) пенальти ишлади, голли узатмани амалга оширди ва гол урди.


Англия мундиални икки ғалаба билан бошлади. Гуруҳдаги рақиблар инглизлар учун анча осон эди: Парагвай (1:0), Тринидад ва Тобаго (2:0) ҳамда Швеция. Швецияликларга қарши сўнгги баҳсда (2:2) Оуэн жуда жиддий жароҳатга йўлиқди ва майдонни узоқ муддатга тарк этди.


Даъволаниш ва тикланиш жараёни учун 10 ой сарфланди. Майкл 2006/07 йилги мавсум мобайнида атиги 3 ўйинда майдонга тушди. Кейинчалик футболчининг ўзи ЖЧ-2006га бориш хато бўлганини тан олди: "Иккала жароҳат ҳам ўзаро боғлиқ эди. Гипсда ўтган ярим йилдан кейин ҳам оёғимда оғриқлар давом этарди. Эҳтимол, Германияга боришга тайёр эмасдим". АПЛнинг 2007/08 йилги мавсумида Оуэн 11та гол урди, аммо бу олдинги Майкл эмас эди. Унинг ўйини, даражаси аста секин пасайиб борар эди.

Оуэн қуёшининг ботиши

Мавсум якунида "Ньюкасл" АПЛни, мос равишда форвард "Ньюкасл"ни тарк этди. У эркин агент сифатида МЮ сафига қўшилди ва катта резонансга сабаб бўлди – унинг ўтмиши "Ливерпуль" билан боғлиқ эди.  Оуэн эса Мерсисайдни эмас, Манчестерни танлади.

Футболчи 3 йил давомида МЮ учун 52 ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди. Майклнинг энг эсда қоларли учрашуви Манчестер дербиси бўлганди. У заҳирадан ўйинга қўшилиб, учрашув тақдирини ҳал қилувчи голга муаллифлик қилган эди. Оуэн "қизил иблислар" билан Англия чемпионига ҳам айланди, "Ливерпуль" эса...


Ҳужумчи МЮни 2012 йилнинг ёзида тарк этди. Майклнинг сўнгги клуби "Сток Сити" бўлди. Оуэн ўзининг сўнгги мавсумида 8 учрашув ўтказиб, 1та гол урди. Кейинчалик футболчининг ўзи бош мураббий Тони Пьюлис билан келиша олмаганини ошкор қилганди: "Биринчи турда биз "Манчестер Сити" билан ўйнашимиз керак эди. Ўйиндан бир кун аввал Тони менинг ҳолатим ва ўйнашга бўлган иштиёқим билан қизиқди. Мен жавоб бердим: "Ҳа, албатта, ўйнайман". Биласизми? У мени заҳирада қолдирди! Ўйин охирида фақат бир дақиқага майдонга чиқарди. Заҳира ўриндиғида ўтиришим билан ўйлаганман: "Жин урсин, бу ерда нима қиляпман ўзи?" Ҳозиргача унинг қарорини нима ўзгартирганини тушунмайман".

Майкл Оуэн футболчилик фаолиятини 33 ёшида якунлади. У интиқиб кутган 2006 йилги мундиал ўзи учун ҳалокатли бўлди. Биз билган Майкл 26 ёшидаёқ бутунлай йўқолиб қолди. Кейинги мавсумларда у камдан-кам майдонга чиқар, вақтни жароҳатларини даволаш билан ўтказарди. Ҳозир футболчи "Ньюкасл"га ўтгани учун ҳам, мундиалга боргани учун ҳам афсусланади.

"Мен туйғуларимга қулоқ солишим керак эди. "Ньюкасл"га ўтишни хоҳламасдим. Юрагим "Ливерпуль"га қайтишни истаган. Аммо ўсиш учун, мундиалга бориш учун кутолмасдим".

Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика