UZ

Сўнгги янгиликлар

02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  0 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  38 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Ўтган ҳафта қаҳрамонлари ФОТО Янгиликлар

Ўтган ҳафта қаҳрамонлари ФОТО

Дам олиш кунлари Европа миллий чемпионатларида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.


"Борнмут" - "Тоттенхэм" 1:5
Қаҳрамон:
Мавсумни у қадар омадли бошлай олмаган Харри Кейн бу ўйинда учта гол урди.


"Лацио" - "Торино" 3:0
Қаҳрамон:
Рим клуби сафида иккита гол урган Фелипе Андерсон қаҳрамон бўлди.


"Ювентус" - "Аталанта" 2:0
Қаҳрамон:
Ёзда Турин клубига ўтган Пауло Дибала гол урди ва голли пас берди.


"Барселона" - "Эйбар" 3:1
Қаҳрамон:
Мезбонларнинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес хет-трикка эришди.


"Леванте" - "Реал Сосьедад" 0:4
Қаҳрамон:
Карлос Вела ўйин давомида иккита гол урди ва қаҳрамонга айланди.


"Севилья" - "Хетафе" 5:0
Қаҳрамон:
Мезбонлар ҳужумчиси Кевин Гамейро хет-трикка эришди.


"Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1
Қаҳрамон:
Мавсум стартини даҳшатли тарзда ўтказаётган Пьер-Эмерик Обамеянг тўрт кунда иккита марта хет-трикка эришди. Дастлаб Европа лигасида "Габала" билан ўйинда, сўнгра "Аугсбург" билан баҳсда...


"Ганновер" - "Айнтрахт" 1:2
Қаҳрамон:
Учрашувда дублга эришган 1995 йилда туғилган Марк Штендерани жамоадошлари қутлашмоқда.


"Лион" - "Тулуза" 3:0
Қаҳрамон:
Россиядан Францияга қайтган Матье Вальбуэна "Тулуза" билан ўйинда гол урди ва голли пас оширди.


"Лилль" - "Марсель" 1:2
Қаҳрамон:
Бельгиялик Мичи Батшуайи ўйинда тўп киритди ва жамоадошига гол уриш учун пас оширди.


"Краснодар" - "Рубин" 2:1
Қаҳрамон:
Мезбонлар ҳужумчиси Ари "Рубин" дарвозасига иккита гол урди. Улардан бирига Одил Аҳмедов пас оширганини эслатиб ўтамиз.


"Зенит" - "Анжи" 5:1
Қаҳрамон:
Бразилиялик Халкни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмаяпти. У "Анжи" билан ўйинда учта голли пас берди ва битта гол урди.


"Динамо" - "Спартак" 2:3
Қаҳрамон:
Москва дербисида "Спартак" ярим ҳимоячиси Куинси Промес дублга эришди.


"Фейеноорд" - АЗ  3:1
Қаҳрамон:
Мезбонларнинг 35 ёшли аъзоси Дирк Кюйт хет-трикка эришди. 


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика