UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  3 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  0 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  3 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  7 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0

Отабек Шукуров: "Худо хоҳласа жаҳон чемпионатига чиқамиз" Янгиликлар

Отабек Шукуров: "Худо хоҳласа жаҳон чемпионатига чиқамиз"

Ўзбекистон ҳамда Яман ўртасидаги ЖЧ-2022 саралаш баҳсидан сўнг (5:0) терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ўйин ҳақида қисача фикр билдирди.

"Янги мураббий қўл остидаги илк учрашувда ғалабага эришдик. Камчиликлар ҳам бўлди. Аввалги бош мураббийнинг услуби бошқача эди, бундан ташқари клубда ҳам ўзгача тактикада ўйнаймиз. Ўйиндан-ўйинга тактика ва бир-биримизга кўникиб борамиз деб ўйлайман.

Мухлисларга алоҳида рахмат айтмоқчиман. Бугун бизни жуда яхши қўллаб туришди.

Ўзимизга бўлган ишончни орттириш учун бундай йирик ғалаба бизга керак эди. Кейинги ўйинларга бунданда яхшироқ тайёргарлик кўриб, худо хоҳласа жаҳон чемпионатига чиқамиз.

Жароҳат? Яқиндагина жароҳатдан қутилиб, майдонга қайтдим. Бироз оғриқ борлигига оқсоқландим.

Таркиб? Тўғрисини айтаман. Бундай таркиб мен учун янгилик бўлди, лекин терма жамоага чақирилган барча футболчилар шунга муносиб. Майдонга ким тушишидан қатъий назар, у ғалаба ва мамлакатимиз шарафи учун ўйнайди" - дейди Отабек Шукуров.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика