UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  39 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  0 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  392 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Отабек Шукуров: "Худо хоҳласа жаҳон чемпионатига чиқамиз" Янгиликлар

Отабек Шукуров: "Худо хоҳласа жаҳон чемпионатига чиқамиз"

Ўзбекистон ҳамда Яман ўртасидаги ЖЧ-2022 саралаш баҳсидан сўнг (5:0) терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ўйин ҳақида қисача фикр билдирди.

"Янги мураббий қўл остидаги илк учрашувда ғалабага эришдик. Камчиликлар ҳам бўлди. Аввалги бош мураббийнинг услуби бошқача эди, бундан ташқари клубда ҳам ўзгача тактикада ўйнаймиз. Ўйиндан-ўйинга тактика ва бир-биримизга кўникиб борамиз деб ўйлайман.

Мухлисларга алоҳида рахмат айтмоқчиман. Бугун бизни жуда яхши қўллаб туришди.

Ўзимизга бўлган ишончни орттириш учун бундай йирик ғалаба бизга керак эди. Кейинги ўйинларга бунданда яхшироқ тайёргарлик кўриб, худо хоҳласа жаҳон чемпионатига чиқамиз.

Жароҳат? Яқиндагина жароҳатдан қутилиб, майдонга қайтдим. Бироз оғриқ борлигига оқсоқландим.

Таркиб? Тўғрисини айтаман. Бундай таркиб мен учун янгилик бўлди, лекин терма жамоага чақирилган барча футболчилар шунга муносиб. Майдонга ким тушишидан қатъий назар, у ғалаба ва мамлакатимиз шарафи учун ўйнайди" - дейди Отабек Шукуров.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика