UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  2 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  1 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3

Отабек Шукуров: “Жарима тўпига яқинлашаётганимда айрим жамоадошларим масофа узоқ дея ишонмаганди” Янгиликлар

Отабек Шукуров: “Жарима тўпига яқинлашаётганимда айрим жамоадошларим масофа узоқ дея ишонмаганди”

2013 йили Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси дея эътироф этилган Отабек Шукуров жорий мавсумни “Бунёдкор” таркибида бошлаганди.

Аммо иқтидорли футболчи жамоада юзага келган рақобатда ютиб чиқа олмади. Натижада Шукуров кўп вақтини захирада ўтказди. Давралар оралиғида эса Отабек жамоасини ўзгартиришга қарор қилиб, “Бухоро”га кўчиб ўтди. Айтиш керакки, янги жамоасида 20 ёшли футболчи етакчилардан бири бўлди. Бухороликларнинг сўнгги турда “Сўғдиёна” устидан қозонган ғалабасида Шукуров муносиб ҳисса қўшди. Айниқса унинг жаримадан урган голи жуда чиройли кўриниш олди. Отабек билан суҳбат чоғида бу ҳақда тўхталиб ўтдик.

- Отабек, аввало жамоангизнинг олий лигада жон сақлаб қолгани билан табриклаймиз. Айтингчи ёзда “Бухоро” сафига келаётганингизда элитада олиб қолишга қанчалик ишонгандингиз?  
- Фикрингиз тушундим. Биласизми давралар оралиғида бухороликлар лагерига келиб қўшилишдан олдин шахсан мен жамоани олий лигада қолишига ич-ичимдан ишонгандим. Чунки бунга имкониятларимиз етарлича эди. Қолаверса олий лигада истаган рақиб билан бемалол ўйнаб, ютишингиз ҳам мумкин деб ўйлайман. Чемпионликни қўлга киритган “Пахтакор”га қарши ҳам астойдил ўйнаса ютиш мумкин. “Бунёдкор”ни ҳам мағлуб этса бўлади. Футболда ютқазмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. 



- Жуда қийин бўлган вазифани бажардинглар. Жамоа бунга қандай эришди?
- Жамоада ички муҳит аъло даражада эди. Мураббийлар штабида малакали мутахассислар фаолият олиб бораётгани сир эмас. Қолаверса таркибда ҳам юқори савиядаги футболчилар жамланган. Элитада қолиш осонликча бўлмади. Бунинг учун ҳамма бир ёқадан бош чиқарди. Иккинчи давра ўрталарига келиб, “Навбаҳор” ва “Шўртан”га имкониятни бой берганимиздан кейин руҳий холат кўнгилдагидек эмасди. Аммо кейинчалик “Металлург” ва “Нефтчи”ни мағлуб этганимиздан сўнг ўзимизга бўлган ишонч ортди. Чемпионатнинг охирги учта турида бизни фақат ғалаба қониқтирарди. Биргина дуранг ҳам вазиятни салбий томонга оғдириб юборишини яхши тушуниб тургандик.

- Чемпионатнинг сўнгги тури “Бухоро” учун гўёки финалдек ўтди. Фикримизга қўшиласизми?
- Ҳа. Кучлилар сафида қолиш учун кураш олиб бораётган икки жамоа ўртасидаги баҳс эди. Майдонга фақат ва фақат ғалаба қозониш илинжида тушгандик. Шу боис дастлабки дақиқалардан бошлаб, асосий эътиборни ҳужум қилишга қаратдик.

- Аҳамиятлиси мазкур учрашувнинг дебочасида масофа узоқ бўлишига қарамай жаримадан гол урдингиз. Фақат очиғини айтинг, тўпга яқинлашаётган пайтингизда гол уришингизга қанчалик ишонгандингиз?
- Бу биринчи маротаба жарима зарбасидан гол уришим эмасди. Бундан олдин “Нефтчи”га қарши учрашувда ҳам жаримадан тўп киритгандим. Шундан кейин қўрқмасдан жарима зарбаларини тепишга харакат қиляпман. Жиззахдаги ўйинда ҳам масофа узоқ бўлсада омадимни синаб кўрмоқчи эканлигимни айтдим. Аммо шу пайтда айрим жамоадошларим менга ишонмагандек бўлиб, узоқ эканлигини айтди. Шунга қарамай барибир аҳдимдан қайтмадим ва тўғри дарвоза томон зарба беришга қарор қилдим. Юз фоиз гол уришимга ишонгандим дея олмайман-ку лекин шунга харакат қилганим аниқ. ВИДЕО

- Давралар оралиғида “Бухоро”га кўчиб ўтишингиз бу – бизнингча “Бунёдкор”да асосан захирада ўтириб қолганингиз билан боғлиқ бўлса керак. Шундайми?
- Ҳа. Менга кўпроқ ўйин амалиёти зарурлиги боис ҳам иккинчи давра арафасида жамоамни ўзгартиришга қарор қилдим. “Бухоро”га мени Жамшид Саидов билан Тачмурод Агамуродов таклиф этганида уларга розилик бердим. 



- Эндиги режаларингиз қандай?
- “Қалдирғочлар” билан амалда шартномам бор. Шу боис энди яна Тошкент клубига қайтсам керак. Насиб қилса қишки йиғинлар чоғида ўзимни кўрсатиб, “Бунёдкор”да ҳам асосий таркибда ўйнай олишимни исботлайман.  

- Сўнгги савол. Яқинда Осиёнинг “Энг яхши ёш футболчиси” бўлишга яқин турган номзодлар эълон қилинди. Сиз билан ёшлар терма жамоасида бирга ўйнаган дўстларингиздан қайси бирини бу борадаги имкониятини юқори баҳолайсиз?
- Бу хабарни эшитганимдан жуда хурсанд бўлдим. Уларнинг ҳаммаси билан яқин дўстмиз. (Кулиб) Менга қолса совринни уччаласига ҳам берган бўлардим. Назаримда Достон билан Элдорнинг имконияти бироз юқорироқ.  

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика