UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  0 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  6 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  12

Отабек Шукуров: “Иккита голдан сўнг ортга йўлимиз йўқ эди” Янгиликлар

Отабек Шукуров: “Иккита голдан сўнг ортга йўлимиз йўқ эди”

Кеча ҳамкасбларимиз билан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жойлашган меҳмонхонага ташриф буюрдик. У ерда Отабек Шукуровдан интервью олдик.

- Жанубий Корея билан ўйинда майдон марказида устунликни қўлга олганимизга қарамай имкониятни бой бердик...
- Ўйин бошидан ҳакам қўпол хатога йўл қўйди, лекин пенальтидан кейин ҳам бизга имкониятлар бўлди. Улардан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимни ҳам жуда яхши бошладик, аммо яна тезкор гол ўтказиб юбордик. Ўйинни қайта кўриб чиқдим, биз корейсларга ўйин бўйича ютқазмадик деб ўйлайман. Бу гаплар билан 3 очкони ортга қайтариб бўлмайди. Олдинда турган икки ўйинни ютиб кейинги босқичга чиқсак, Жанубий Корея билан ўйнашни истардим. Бу жамоа билан ҳисоб-китобни тўғрилаб қўйиш учун ҳам.

- Пенальти бўлган вазиятга ҳақида нима дея оласиз?
- Ўша вазиятда тўп кўкрагимга ва бўйнимга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Ҳуштак нима учун чалинганини аввалига тушунмадим. Кейинчалик пенальти белгиланганини билиб ҳакамга эътироз билдирдик. Лекин, буни фойдаси йўқ эди, чунки ҳакам қарор қабул қилиб бўлган эди.

- Қизил карточкадан сўнг ҳужумларимиз сони янада ортди. Балки унгача шу рухда ўйнаганимизда ҳисоб бошқача кўриниш олиши мумкин эди...
- Иккинчи бўлимни яхши бошладик деб ўйлайман. Ўйин назорати ҳам бизнинг қўлимизга ўтаётганди. Лекин, оддий хато эвазига иккинчи голни ўтказиб юбордик. Кейин эса ортга йўл йўқ эди. Шу сабаб олдинга боришга мажбур эдик.

- Маълумки, Жавоҳир Соҳибов ҳам, сиз ҳам узоқдан яхшигина зарба бера оласизлар. Нима учун кам бўлди бунақа зарбалар?
- Ўзимиз ҳам бундай зарбаларни истагандик. Майдоннинг ҳар бир қаришида кураш бўлди. Бундай зарбаларни бериш учун ҳам фурсат деярли бўлгани ҳам йўқ.

- Ироққа қарши ўйин олдидан рақиб футболчиларини ўрганиб чиққан бўлсангизлар керак. Рақиб сафида кимни энг хавфли футболчи деб ҳисоблайсиз?
- Рақибнинг 7-рақамли футболчиси кучли. У Яманга қарши ўйинда ўз ҳаракатлари билан ажралиб турди. Шунингдек, ироқликларнинг қанот ҳужумчилари ҳам кучли.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика