

"Жаҳон чемпионати саралаши олдидан сўнгги ўртоқлик учрашуви эди. Расмий ўйинларга ғалаба шукуҳи билан етиб боришни истагандик. Ишончли ғалабага эришдик. Биринчи бўлимда бироз бўшашдик. Албатта майдондда ҳам катта муаммо бор. Бу ерда жароҳат олиш эҳтимоли юқори.
Хитой терма жамоаси Осиёда ўз ўрнига эга. Охирги йилларда футболни ривожлантиришга эътибор қаратмоқда. Бизни ҳам илиқ кутиб олишди. Кўчада ҳам, меҳмонхонада ҳам мухлислар яхши муносабатда бўлди. Хитой футболи асло кучсизланмаган. Жаҳон чемпионати саралашида Хитойга омад тилайман. Осиё кубогида ҳам ўз мухлислари олдида юзи ёруғ бўлади, деб ўйлайман", - дейди Отабек Шукуров.



