UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  2 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  7 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  9 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  1 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  3 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2

Отабек Ҳайдаров: “Бу йил 15та гол ураман деб айтгандим” Янгиликлар

Отабек Ҳайдаров: “Бу йил 15та гол ураман деб айтгандим”

“Нефтчи”нинг иқтидорли ҳужумчиси Отабек Ҳайдаров “Машъал”га қарши учрашувда захирадан майдонга тушиб, рақиб дарвозасини ишғол этди ва жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.
Эътиборлиси 24 ёшли футболчи Қўқонда кечган “Навбаҳор”га қарши баҳсда ҳам захирадан тушиб гол урганди. “Машъал” билан ўйиндан сўнг Ҳайдаровни суҳбатга чорладик.

- Отабек, аввало қўлга киритилган ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида таассуротларингиз қандай?
- Табрик учун раҳмат. Ўйин қизиқарли ва шиддатга бой тарзда ўтди. Рақиб жамоа ҳам кучли эди. Мураббийларимиз “Машъал”ни бунгача бўлган ўйинларини бизга видео дискини қўйиб, керакли кўрсатмаларни берганди. Машғулотларда ҳам астойдил ишладик. Натижа ҳам шунга яраша бўлди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Насиб қилса кейинги турларда ҳам керакли очколарни қўлга киритамиз.

- Захирадан тушаётганингизда гол уршингизга қанчалик ишонгандингиз?
- Ички хис-туйғу ўзимга бўлган ишончни оширганди ва гол уришимни сезгандим. Худога шукур битта имкониятдан унумли фойдаландим ва ниятимга етдим. Албатта урган голим билан жамоамга уч очко келтирганимдан мамнунман. Бу билан тўхтаб қолмасдан, келгуси ўйинларда ҳам голларим сонини ошириб боришга интиламан.

- “Машъал”нинг ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
- Муборакликлар яхши ўйин кўрсатишди. Айниқса улар иккинчи бўлимда 10 киши бўлиб қолганида ўйинни янада кучайтирди. Тан олиш керак, рақиб жиддий қаршилик кўрсатди. Шундай бўлишини олдиндан билгандик.

- “Локомотив” билан ўйинда жамоангиз фойдасига пенальти ишладингиз. “Навбаҳор” ва “Машъал”га қарши баҳсларда эса захирадан майдонга тушиб муҳим голларни киритдингиз. Бу каби ўйинчиларни одатда сехрли таёқча дейишади...
- ... Билмасам. Мен ўз вазифамни бажаряпман. Муносиб баҳони мухлислар ва мутахассислар бергани маъқул.

- Гарчи шундай бўлсада, мураббий ҳозирча сизни асосан захирадан майдонга туширмоқда. Бунга қандай муносабатдасиз?
- Таркибда мендан ташқари бошқа яна тажрибали ҳужумчилар бор. Бош мураббий кўпроқ бошланғич таркибда махорати юқори бўлганларни тушуришни афзал билмоқда. Мен эса ўтган йили биринчи лигада ўйнаганман. Элитада энди-энди ўйнай бошладим. Балки шунинг учун ҳам захирадан тушаётган бўлсам керак. Ҳар қандай холатда ҳам мураббийнинг қарорини ҳурмат қиламан.

- Ўтган йили “Қўқон-1912” таркибида ўйнаб тўпурарлик маҳоратингизни намойиш этгандингиз. Сир бўлмаса бу йил ўз олдингизга нечта гол уришни мақсад қилиб қўйгансиз?
- Йил бошида клубга келганимда мураббийлар мендан нечта гол уришимни сўрашганди. Шунда уларга бу йил 15та гол ураман деб айтганман. Бу шаштимдан қайтмадим ва мавсум давомида амалда шундай бўлиши учун астойдил харакат қиламан.

- Шу кунгача бўлган қайси ўйин жамоангиз учун қийин кечди?
- Олий лигада осон ўйинларнинг ўзи йўқлигини тушуниб етдим. Ҳар бир баҳсда ўзига яраша жанг бўлади. Шахсан мен сафарда “Локомотив”га қарши кечган ўйинда қийналдим. Чунки марказий ярим ҳимоя менинг жойим эмасди. Лекин мураббийнинг талабига биноан ўйнашга мажбур бўлдим.

- Бу йил жамоангизни ўзгартирдингиз. Янги муҳитга мослашиб кетиш сиз учун афтидан қийин бўлмаётгандек. Шундайми?
- Ҳа, “Нефтчи” мен учун бегона эмас. Жамоадагилар билан аввалдан таниш эдим. Айниқса Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов ва Шукурали Пўлатов билан муносабатларимиз жуда яхши. Улар ҳам мослашиб кетишим учун ўз ёрдамларини аямади.

- “Нефтчи” бугунги кунда турнир жадвалининг 3-поғонасидан ўрин эгаллаб турибди. Лекин мавсум сўнггига қадар уни сақлаб қолиш осон бўлмайди. Фикримизга қўшиласизми?
- Ҳа. Мавсум аввалида футболчилар ва мураббийлар бу йил юқори ўринларни эгаллашни ва шу тариқа “Нефтчи”нинг аввалги қаддини тиклашни мақсад қилганмиз. Буни айни дамдаги таркиб билан уддаласа бўлади. Насиб қилса келаси йил ОЧЛда ўйнаш ҳуқуқини берувчи йўлланмани қўлга киритамиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика