

- “Хоразм”га қарши ўйинимиз камида дурангга лойиқ эди. Аммо мағлубиятга учрадик. Ютқазганда ҳам аламли тарзда ютқаздик. Чунки биз ҳужум уюштираётгандик, қарши ҳужумда рақибни ўтказиб юбордик. Бунга мезбонларнинг ғалабага бўлган иштиёқи ҳам сабаб бўлди, дейиш мумкин. Менга “Хоразм” футболчиларининг шу жиҳати ёқди. Майдоннинг ҳолати ачинарли эканлиги, ўйинимизга салбий таъсир қилди. Боиси, биз комбинацион футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бу майдонда тўпни жамоадошига ерлатиб тўғри узатишнинг иложи йўқ. Мағлубиятни унутган ҳолда кейин баҳсга тайёргарлик кўрамиз, - дейди Аҳмаджонов.
"Оқ-тепа" матбуот хизмати



