Освальдо "Бока Хуниорс"га қайтди

"Порту" ҳужумчиси Пабло Освальдо фаолиятини яна "Бока Хуниорс"да давом эттирадиган бўлди.


Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Аргентинада ўтказган Освальдо мавсум бошида "Порту"га ўтганди. Биринчи даврада "Порту" шарафини 7 ўйинда ҳимоя қилган ҳужумчи атига битта гол урди. Эндиликда Освальдо яна Аргентинанинг "Бока Хуниорс" жамоасига қайтди.


Манба: Goal.com