Остон Ўруновнинг "Спартак" сафида нечинчи рақам остида ўйнаши маълум

Alisher
5 авг 2020, 14:16
Бундан бироз аввал "Спартак" "Уфа" хавбеки Остон Ўруновнинг трансферини эълон қилганди.

19 ёшли ўзбекистонлик футболчи Москва клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади.

Ўрунов "қизил-оқлар" сафида 20-рақам остида тўп тепади. Бу рақамда Остондан олдин Андре Шюррле ўйнаган. 

"Остонни қутлаймиз ва унга "Спартак"да ўзини муваффақиятли намойиш этишини тилаймиз", - дейилади клуб хабарида.

→ Расман: Остон Ўрунов - "Спартак" футболчиси! 

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: spartak.com