Остон Ўрунов "Уфа"га ўтадими? Клуб бош директори бунга жавоб берди
20 янв 2020 11:34
Янгиликлар
Остон Ўрунов "Уфа"га ўтадими? Клуб бош директори бунга жавоб берди
"Навбаҳор" ва "Локомотив" жамоалари собиқ ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов тез орада легионерга айланиши мумкин.
"Уфа" бош директори Шамиль Газизов Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси собиқ футболчиси Остон Ўрунов билан шартнома имзоланиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
"Остон Ўрунов биз билан бирга йиғинда қатнашмоқда. Ўйинчи билан шартнома имзолашимиз мумкин. Бизда яна бир легионер билан шартнома имзолаш учун жой бор.
Остон ўзининг даражасини кўрсатиши керак бўлган ёш ўйинчи. У нафақат рус клубларининг, балки бошқа кўплаб жамоаларнинг ҳам эътиборини тортмоқда.
У бизнинг таклифимизга розилик билдирган ҳолда синовга келди. У ўзининг даражасини исботлашга уринмоқда", - дейди Газизов "Чемпионат" мухбири Андрей Панков билан бўлган суҳбатда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар