Остон Ўрунов: "Бу расм бунчалик мавзу қилинишини кутмагандим"

Mirjalol Normatov
19 ноя 2020, 23:58
"Спартак" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов инстаграмга қўйган расми ҳақида гапирди.

- Остон, сиз учун Москвадаги энг яхши жойлар қайси? Илтимос, рўйхатга футбол майдони ва "Откритие Арена"ни қўшманг.
- Тўғрисини айтсам, Москвани айланиб чиқиш учун вақт бўлмаяпти. Чунки тикланиш учун машғулот қиляпман. Бироқ менга "Левантин" ва "Ўзбекистон" ресторанлари жуда ёқди.

- Учинчисини биламан. Бу ГУМ!
- (кулади).

- Тўғри топдимми? Чунки сизнинг инстаграмга қўйган расмингиз катта тарихга айланди.
- Расмни ўзим учун қўйгандим. У бунчалик катта эътиборга олинишини кутмагандим. Дўстларим қўнғироқ қилиб, расмни ўчириб ташлашимни сўрашди.

- Бу борада сизга Газизов қўнғироқ қилдими?
- Йўқ.

- Хўш, балки қандайдир гапларни гапиргандир.
- Айнан ушбу расм учун қўнғироқ қилмади. Машғулотларда кўришиб қолганимиздан кейин у менинг олдимга келиб: "Ажойиб расм", деди. Албатта, хазил тариқасида. Шундан кейин бошқа бундай расмларни қўймаслигимни маслаҳат берди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›