UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55"Бунёдкор" назорат учрашувида "Динамо"ни мағлубиятга учратди  0 16:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Филиппин билан жанговар дуранг қайд этди  3 16:18"Нефтчи" ижрочи директори: "Мақсадимиз - чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш!"  3 16:16Ортиқхўжаев келган, Морейра янгитдан тузаётган, легионерларни олишни бошлаган "Пахтакор"нинг Туркиядаги ўн куни   0 15:49"Челси" "Депортиво" вингерини сотиб олмоқчи  1 15:20"Борнмут" "Ливерпуль" вингерига эътибор қаратди  0 14:58Янги мавсумда ҳар қандай клуб ўз мухлислари кўз ўнгидаги уй учрашувида асосий либосда майдонга тушиши талаб этилади — ЎзПФЛ  6 14:36"Сўғдиёна" Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси трансферини эълон қилди  3 14:05Райан Гиггз мураббийликка қайтишга тайёр  0 13:39Кейн "Олтин тўп" ҳақида: "Албатта, бу ҳақда ўйлайман!"  0 13:16"Насаф" яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди!  3 13:03Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Биздан янги "Ҳусанов"ларни қидиришмоқда"  2 12:41ПФЛ "Насаф"нинг футболчини ижарага бериш масаласидаги таклифини қабул қилмади  0 12:15Англия Кубоги 4-босқичига қуръа ташланди: "Сити"га осон рақиб тушди, МЮ Ван Нистелрой қўл остидаги "Лестер"га қарши ўйнайди  0 11:58Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"да  4

Ўсмирларимизнинг Осиё чемпионатларидаги иштироклари Янгиликлар

Ўсмирларимизнинг Осиё чемпионатларидаги иштироклари

Ўсмирлар терма жамоамиз Осиё чемпионатининг финал босқичида 8-марта иштирок этади.
Бундан аввалги мусобақаларда жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқиш вакилларимизга икки марта насиб этган. Тошкентдаги чемпионат финалига чиқиб, мундиалга йўлланма олган Алексей Евстафеев шогирдларининг Мексикада кўрсатган қаҳрамонликларини, кейин эса Эронда чемпионга айланган Дилшод Нуралиев жамоасининг ажойиб ўйинларини мухлислар ҳали унутганлари йўқ.

2008 йилги турнирдан бошлаб барча ярим финалчилар кичик мундиалга йўлланма олишади. Унгача эса дастлабки уч ўрин соҳиблари бундай муваффақиятга сазовор бўлишган. Шу сабабли ҳам 2002 йилги чемпионатда Хитойга кичик ҳисобда имкониятни бой берган ўсмирларимиз ЖЧ йўлланмасидан қуруқ қолиб кетишган. Қуйида ўсмирларимизнинг Осиё чемпионати финал босқичларидаги барча натижаларига назар ташлаб ўтамиз.

1994 йил
Илк марта финал босқичида иштирок этган ўсмирларимиз барча учрашувларда йирик ҳисобда мағлубиятга учраган ва бу борада антирекордчилардан бири ҳисобланади. Ўша пайтларда бунинг сабабини мутахассислар қолган жамоалар сафида ёши кичрайтирилган, аслида катта ёшдаги ўйинчиларнинг ҳаракат қилгани билан изоҳлаганди. Билмадик, бу қанчалик ҳақиқат ёки нотўғри, лекин тўрт учрашувда 31 тўп ўтказиб юбориш ҳақиқий шармандагарчилик.

19 октябрь
Саудия Арабистони – Ўзбекистон – 6:1
21 октябрь
Қатар – Ўзбекистон – 6:1
23 октябрь
Хитой – Ўзбекистон – 11:0
25 октябрь
Уммон – Ўзбекистон – 8:1

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 Уммон 4 3 0 1 11-2 9
2 Қатар 4 3 0 1 9-3 9
3 Хитой 4 2 0 2 14-5 6
4 Саудия Арабистони 4 2 0 2 8-4 6
5 Ўзбекистон 4 0 0 4 3-31 0


1996 йил
1996 йилдаги чемпионатда эса озгина бўлса ҳамки, кўтарилиш кўзга ташланган. Бу сафар фақат икки учрашувда йирик ҳисобларда имконият бой берилган, бир кичик мағлубият ва финал босқичларида қўлга киритилган илк очко. Уммон икки йил олдинги 8:1ни 6:1 туширган бўлса, японлар учта гол уриш билан чекланишган. Қувайтга 0:2 ҳисобида енгилган вакилларимиз корейслар билан 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этишган. Яна гуруҳдаги охирги ўрин ва яққол аутсайдерлик.

20 сентябрь
Ўзбекистон – Уммон – 1:6
22 сентябрь
Ўзбекистон - Қувайт – 0:2
24 сентябрь
Ўзбекистон – Жанубий Корея – 1:1
26 сентябрь
Ўзбекистон – Япония – 0:3

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 Уммон 4 3 1 0 12-4 10
2 Япония 4 3 1 0 13-6 10
3 Жанубий Корея 4 4 1 1 7-8 4
4 Қувайт 4 1 0 3 5-9 3
5 Ўзбекистон 4 0 1 3 2-12 1

2002 йил
2002 йилга келиб, ўсмирлар термамиз осмонида ҳам қуёш пайдо бўлди. Гуруҳда Сурия, Қатар ва Японияга қарши учрашувларни муваффақиятли ўтказган футболчиларимиз 7 очко тўплаб биринчи марта чорак финал йўлланмасига эга чиқишди. Унда БААни 3:0 ҳисобида тор-мор келтирган жамоамизни кейинги икки учрашувдаги бир ғалаба тўлиқ қониқтирарди, яъни биз жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлардик. Ярим финалда корейслар устунликларини тўлиқ тарзда ифодалашди – 4:0. Учинчи ўрин учун баҳси ҳаёт-мамот масаласига айланди. Унда Хитой билан майдонга тушган ўсмирларимиз қанчалик ҳаракат қилишмасин, омад «Чин» юрти вакилларига кулиб боқди. Иккинчи тайм ўрталарида киритилган тўп мундиал йўлланмасини Хитой қўлига тутқазди. Ҳа, катта афсус ва ачиниш билан эслашга арзийдиган воқеа.
8 сентябрь
Ўзбекистон – Япония – 2:1
11 сентябрь
Ўзбекистон – Сурия – 1:1
14 сентябрь
Ўзбекистон - Қатар – 1:0

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 Ўзбекистон 3 2 1 0 4-2 7
2 Сурия 3 1 1 1 2-2 4
3 Қатар 3 1 0 2 3-3 3
4 Япония 3 1 0 2 3-5 3

Чорак финал
17 сентябрь
Ўзбекистон – БАА – 3:0
Хитой - Қатар – 3:1
Жанубий Корея – Ҳиндистон – 3:1
Яман – Сурия – 2:1
Ярим финал
20 сентябрь
Хитой – Яман – 0:1
Жанубий Корея – Ўзбекистон – 4:0
3-ўрин учун
22 сентябрь
Хитой – Ўзбекистон – 1:0
Финал
Яман – Жанубий Корея – 1:1 (3:5)

2004 йил
Кейинги чемпионатнинг финал босқичида гуруҳда Ироқ, Қатар ва Бангладешга қарши курашган ўсмирларимиз дастлабки икки жамоани ўзларидан олдинга ўтказиб юборишди. 2002 йил Қатарни енгиб, уларнинг гуруҳда қолиб кетишига сабабчи бўлган вакилларимиз бу сафар ҳал қилувчи баҳсда Қатар билан тўқнаш келишди ва 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа рақибимизни чорак финал сари етаклади. Боз устига, кучсиз саналган Бангладешни ҳам юта олмаганмиз – 1:1.
5 сентябрь
Ўзбекистон – Бангладеш – 1:1
7 сентябрь
Ироқ - Ўзбекистон – 4:1
9 сентябрь
Ўзбекистон - Қатар – 2:2

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 Қатар 3 2 1 0 9-3 7
2 Ироқ 3 2 0 1 7-3 6
3 Ўзбекистон 3 0 2 1 4-7 2
4 Бангладеш 3 0 1 2 3-10 1

2008 йил
Олти йил аввал Тошкентда ўтказилган чемпионат биз учун қандай якунланганини кўпчилик яхши эсласа керак. Ўшанда гуруҳда Эрон биринчи ўринни эгаллаганди. Шу туфайли чорак финалда Жанубий Корея қаршилигига дуч келган футболчиларимиз рақибдан савия ва маҳорат бобида яққол кучсиз эканликларини «исбот қилишганди». Охир-оқибат меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонган «жанубликлар» мундиал йўлланмасига эга бўлишганди.

4 октябрь
Сингапур – Ўзбекистон – 0:7
Голлар:
Абдуллаев 10-пен, 86, Гаппаров 86, Уткин 23, 90, Галеев 81, 89.
6 октябрь
Ўзбекистон – Эрон – 1:2
Голлар
: Муҳиддинов 80 – Йеганеҳ 27, Ризои 55.
8 октябрь
Ўзбекистон – Баҳрайн – 2:0
Голлар
: Абдураҳмонов 44, Муҳиддинов 51.

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 Қатар 3 3 0 0 8-2 9
2 Ироқ 3 2 0 1 10-2 6
3 Ўзбекистон 3 1 0 2 3-4 3
4 Бангладеш 3 0 0 3 1-14 0

Чорак финал
12 октябрь
Жанубий Корея – Ўзбекистон – 3:0
Голлар:
Ким Дон Жин 12, Сон Хюн Мин 54, Ли Чанг 72.
2010 йил
Кейинги мусобақа ҳам Тошкентда ўтиб, унда ўсмирларимиз финалгача етиб боришган. Гуруҳда Индонезия, Иордания ҳамда Тожикистонга қарши беллашувларда 7 очко тўплаган жамоамиз чорак финалда Сурияни 2:1 ҳисобида енгиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритган. Ярим финалда Австралия 2:1 ҳисобида доғда қолдирилган бўлса, ҳал қилувчи баҳсда КХДР биздан устун келган – 2:0. Натижада тарихда биринчи марта бу ёш тоифасидаги вакилларимиз кумуш медалларга эга чиқишган.

Ўзбекистон – Индонезия – 3:0
Голлар:
Т.Ҳакимов 31, 47, Собирхўжаев 60.

Иордания – Ўзбекистон – 0:0

Ўзбекистон – Тожикистон – 8:1
Голлар:
Ҳакимов 2, 25, Мирабдуллаев 19, Махситалиев 39, Ж.Ҳакимов 75, 90, Камолов 80-пен, Муродов 89-пен – Муҳтожзода 59.

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 Ўзбекистон 3 2 1 0 11-1 7
2 Иордания 3 1 2 0 2-1 5
3 Индонезия 3 1 0 2 4-5 3
4 Тожикистон 3 0 1 2 3-13 1

Чорак финал
Ўзбекистон – Сурия – 2:1
Голлар
: Махситалиев 37, Т.Ҳакимов 82 – Набҳан 50.
Ярим финал
Ўзбекистон – Австралия – 2:1
Голлар
: Махситалиев 17, 90 – Вудкок 43.
Финал
Ўзбекистон – КХДР – 0:2
Голлар:
Ри Кванг Ил 75, Жо Кванг 85.

2012 йил
Эрондаги чемпионат эса биз учун энг ёқимли мусобақалардан бирига айланган. Гуруҳдан Ҳиндистоннинг Хитойга 90+4-дақиқада урган голи туфайли чорак финалга йўл олган ўсмирларимиз бу ёғига барча рақибни мағлубиятга учратишган. Жанубий Корея пенальтилар сериясида доғда қолдирилган. Ярим финалда мезбонлар 3:2 ҳисобида мағлуб этилган. Финалда эса Япония ҳам пенальтилардан мағлубиятга учратилиб, илк бор терма жамоамиз Осиё чемпиони деган шарафли номни қўлга киритган.
Ўзбекистон – Ҳиндистон – 3:2
Голлар:
Одилов 8, Абдуллаев 53-пен, Абдуғаниев 79 – Рай 47, 71.

Хитой – Ўзбекистон – 1:1
Голлар
: Жингханг 43 – Болтабоев 16.

Ўзбекистон – Сурия – 0:1
Гол: Алҳусни 33.

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 Сурия 3 1 2 0 2-1 5
2 Ўзбекистон 3 1 1 1 4-4 4
3 Хитой 3 0 3 0 4-4 3
4 Ҳиндистон 3 0 2 1 4-5 2

Чорак финал
Жанубий Корея – Ўзбекистон – 1:1 (пенальтилардан 3:5)
Голлар:
Хван Хи Чан 90+4 – Тўраев 64.

Ярим финал
Эрон – Ўзбекистон - 2:3
Голлар
: Ҳуссайни 4, Мазлум 88 – Ҳамдамов 13, Абдуллаев 35, Шукуров 42.

Финал
Ўзбекистон – Япония – 1:1 (пенальтилардан 3:1)
Голлар
: Тўраев 52 – Мизутани 16.


Беҳзод НАЗАРОВ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика