UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  0 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  0 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  1 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  1 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  2 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  0 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  7 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  4 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  4 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  1

Ўсмирларимиз Непал билан дуранг ўйнашди Янгиликлар

Ўсмирларимиз Непал билан дуранг ўйнашди

U-16 ОЧ биринчи туридан ўрин олган Ўзбекистон U-16 - Непал U-16 учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Ўзбекистон U-16 - Непал U-16 - 1:1
Бош ҳакам:
Тан Хаи (Хитой)
Голлар:
Жонибек Кўчимов, 53 пенальти - 1:0. Киран Сунар, 90+4 - 1:1.
Ўзбекистон:
1.Акром Хўжаев, 3.Илҳомжон Алижонов (С), 4.Озодбек Қурбонов, 6.Ойбек Нурматов, 7.Жонибек Кўчимов, 8.Ислом Кенжабоев, 11.Азизжон Ғаниев, 13.Достон Бердиқулов, 15.Шоҳруҳ Маҳмудхўжаев, 17.Дониёр Ҳошимов, 18.Жаҳонгир Аҳмадов (22.Абдуғани Ғанижонов, 85).
Захира:
5.Маъруф Жумаев, 9.Бакир Муртазоев, 12.Ҳожиакбар Шомақсудов, 13.Раҳимжон Шарипов, 16.Юсуф Шоимов, 19.Савелий Абрамов, 21.Умид Эргашев, 23.Худойберди Холиқов.
Бош мураббий:
Александр Мочинов

Непал:
1.Роман Расаили, 2.Гаураб Будхатоки,  4.Ананта Таманг (С), 5.Аакаш Тхапа, 6.Амит Тманг (8.Сужит Гурунг, 83), 7.Хемант Тхапа Магар (21.Санжок Раи, 46), 14.Анжан Биста, 15.Бикаш Тхапа , 17.Киран Сунар, 19.Динеш Ражбанши, 22.Сунил Бал.
Захира:
3.Рупеш Таманг, 9.Рави Бхандари, 11.Шива Субеди, 12.Жаном Ман Лигал, 13.Анил Раи, 16.Срижан Шрестха, 18.Тежендра Пун, 20.Судан Тхапа.
Бош мураббий: Бал Гопал Маҳаржан

Огоҳлантиришлар:
Ойбек Нурматов 42, Ананта Таманг 52, Озод Қурбонов 68

                               
                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ


Ўйин якунланди. Ўсмирларимиз Осиё чемпионатини Непал билан дуранг билан бошлади.

90+4. ГОЛ! 1:1. Киран Сунар жарима майдониимиз ичида тўпни қабул қилиб дарвозага жойлаб қўйди.

90+3.
Огоҳлантириш. Непал. Азизжон Ғаниев

90+3.
Сўнгги дақиқаларда непалликлар ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келишмоқда...

90+1.
Бурчак тўпидан сўнг непалликлар зарба беришди, тўпни дарвозага йўллашди, ҳимоячимиз тўпни қайтарди

90.
Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди

89. Яна бир хавфли вазият! Ананта Таманг боши билан зарба берди, тўп сал қолса дарвозага кириб кетарди...

88. Хавфли вазият! Санжокнинг зарбасидан сўнг Акром Хўжаев жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди!

86.
Сўнгги дақиқаларда вакилларимиз ҳимояда ўйнашмоқда.

85. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Жаҳонгир Аҳмадов ўрнига Абдуғани Ғанижонов тушди

84.
Ислом Кенжабоев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

83. Ўзгариш. Непал.
Амит Тманг ўрнига Сужит Гурунг тушди

81.
Непалликлар ҳисобни тенглаштиришга уринишмоқда. Акром Хўжаевга сўнгги дақиқаларда иш кўпайди

79.
Дарвозабонга шифокорлар ёрдам кўрсатишди, ўйин давом этади. 

77.
Шоҳруҳ Маҳмудхўжаев рақиб дарвозабонининг оёғини босиб олди, ҳакамлар бу вазиятни кўрмай қолишди

75.
Ўйин суръати пасайиб кетди...

72.
Маҳмудхўжаев рақиб жарима майдони ичида сал қолса дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, ҳимоячи унга халал берди

71.
Жарима тўпи жонли деворга тегиб қайтди. 

70.
Кўчимов жарима майдони яқинида йиқитилди, чамаси 20 метрлардан жарима тўпи белгиланди

69.
Непалликлар жарима тўпини амалга оширишди, ҳимоячиларимиў тўпни қайтаришди.

66.
Жонибек Кўчимов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

65.
Кенжабоев ва Кўчимов анча фаол ўйнашмоқда.

63.
Ўсмирларимиз рақибни ўз жарима майдони ёнида қамал қилишди, бироқ якуний зарба бўлмади.

61. Хавфли зарба! Жаҳонгир Аҳмадовнинг зарбаси жуда ва жуда хавфли чиқди, бирозгина ноаниқ!

59.
Непалликлар ҳужумга ўтишди. Улар бурчак тўпи ишлаб олишди. Сунил Бал бурчак тўпини амалга оширди, бош билан йўлланган зарба хавфли лекин ноаниқ чиқди

57.
Ойбек Нурматовнинг 20 метрлардан йўлланган зарбаси ноаниқ чиқди.

54. Жонибек белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди - 1:0.

53. ГООООООООООООООООООООООООЛ! ЖОНИБЕК КЎЧИМОВ! 1:0

52. Огоҳлантириш. Непал.
Ананта Таманг

52. Пенальти! Кенжабоев рақиб жарима майдони ичида йиқитилди.

50.
Тўп асосан майдон марказида сақланиб турибди. Ҳеч бир жамоа ҳужумга ўта олмаяпти

47.
Непал бўлимни анча фаол тарзда бошлади. Анжаннинг зарбасидан сўнг тўпни дарвозабонимиз ушлаб олди

46. Иккинчи бўлим бошланди.

46. Ўзгариш. Непал.
Хемант Тхапа Магар ўрнига Санжок Раи тушди

45+2. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0. Танаффус

45+2.
Кенжабоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

45+1.
Вакилларимиз жарима тўпига эга бўлишди, энди бурчак тўпи тепамиз

45.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

42. Ойбек Нурматов
майдон марказида Анжан Бистани йиқитгани учун огоҳлантирилди.

41.
Мочинов ҳам, Бал Гопал Маҳаржан ҳам ўз шогирдларидан норозилар

40.
Белгиланган жарима тўпини дарвозага йўлланди, тўпни дарвозабон қайтарди

37. Кенжабоев тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячи тўпни ўз посбонига оёғи билан ташлади. Дарвозабон тўпни қўлига олгани учун жарима майдони ичидан эркин зарба белгиланди.

35.
Жарима тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди, энди бурчак тўпи. Бурчак тўпи ҳам бизга фойда келтирмади

35.
Яна Кенжабоев жарима тўпи ишлаб олди. Уни Кўчимов амалга оширади

33. Хавфли вазият! Яна ўша Анжан Биста жарима майдонимиз ичига кириб келиб зарба берди, ноаниқ!

32.
Иккала жамоа футболчилари ҳам тўп узатишларда кўплаб хатоларга йўл қўйишмоқда. Улар ўсмирлар эканлиги туфайли ҳам бунга у қадар эътибор бермаймиз. Лекин бу Осиё чемпионати

26. Хавфли вазият! Кенжабоев ўнг қанотдан тўпни чиройли тарзда жарима майдонига узатди, Кўчимовнинг зарбаси ноаниқ чиқди

25.
Кенжабоев йиқитилди, Кўчимов жарима тўпини амалга оширди, ўта ноаниқ. Футболчининг ўзи ҳам зарбасидан уялиб кетдиёв

24.
Непал ҳам имкон бўлиши билан ҳужумга ўтмоқда. Ҳимоячиларимиз ҳозирча дарвозабонимизга иш қолдиришмаяпти.  

20.
Ҳимоячиларимизнинг хатосидан сўнг рақиблар сал қолса ҳисобни очишлар мумкин эди.

19.
Кўчимов бурчак тўпини амалга оширди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди

18.
Александр Мочинов захира ўриндиғи ёнида асабий тарзда ўйинни кузатмоқда

16.
Непалнинг ҳужуми... Жарима майдонига узатилган тўпни посбонимиз ушлаб олди, осонгина

15.
Маҳмудхўжевнинг узатиб берган тўпини Кўчимов дарвозага йўллай олмади

14. Хавфли вазият! Ҳисоб очилиши мумкин эди. Ислом Кенжабоев рақиб жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида!

11. Хавфли вазият! Жарима майдонимиз ичига кириб келган Анжан Биста дарвозага зарба берди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди!

10.
Непалнинг ҳужумга ўтишини ҳимоячиларимиз қайтаришди. Рақиблар жарима тўпини амалга оширишди. Ҳимоячиларимиз яна фаол.

9.
Бурчак тўпидан сўнг дарвозабон хатога йўл қўйди. Ғаниев боши билан зарба бера олмади.

7. Хавфли вазият! Жарима тўпидан сўнг ошириб берилган тўпни сардоримиз Илҳомжон Алижонов боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ

6.
Акаш Тхапа ва Азизжон Ғаниев марказда тўқнашиб кетишди

5.
Ислом Кенжабоев чап қанотдан олдинга ўтди, бироқ ҳакамлар футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топишди

4.
Тўп футболчиларимизда сақланиб турибди, бироқ ҳозирча кескин ҳужум ташкил этилгани йўқ.

2.
Илк дақиқалардан Ўзбекистон ташаббусни ўз қўлига олишга уринмоқда.

- Ўйин бошланди!
Ўсмирларимизга омад!

- Учрашувни кўк кийимда ўйнайдиган Непал футболчилари бошлаб беришади. Вакилларимиз бугун оқ рангли футболкаларда ўйнашади.

- Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клуби стадионда ажойиб муҳитни юзага келтиришмоқда. Ўсмирларимиз ўзларини худди ўз майдонларида ўйнаётгандек ҳис қилишлари мумкин.

- Навбат Непал давлат мадҳиясига

- Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси!

- Иккала жамоа майдонга тушиб келди.

-
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатидаги юришини бошламоқда. Бугун Александр Мочинов шогирдлари Непалга қарши ўйнашади.

- Учрашув соат 14:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика