UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  0 12:27Ямал "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютишга ваъда берди: "Биз бунга эришмагунча тўхтамаймиз"   8 12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  2 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  4 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  4 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  14 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  59 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  32 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  58 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  10 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  25 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  812 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0

Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига чиққан барча жамоалар аниқланди Янгиликлар

Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига чиққан барча жамоалар аниқланди

17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА давлатида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланма олган сўнгги икки жамоа номи ҳам маълум бўлди.
Европа қитъасидаги чемпионатнинг гуруҳ ўйинлари якунланди. Бунгача Кўҳна қитъадан ўсмирлар ўртасидаги мундиалга борадиган тўртта жамоа номи аниқ эди -  Словакия, Швеция, Россия ва Италия. Кечаги гуруҳ босқичи якунлангач қолган икки йўлланма ҳам ўз эгасини топди. Демак, Австрия ва Хорватия ўсмирлар терма жамоалари ҳам БААдаги мундиалда Европа қитъаси шарафини ҳимоя қилишади.   

Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ-2013да иштирок этадиган барча жамоалар:

Мезбон: БАА
Осиё: Ўзбекистон, Япония, Эрон, Ироқ.
Конкакаф: Мексика, Панама, Канада, Гондурас.
Африка: Кот д'Ивуар, Нигерия, Тунис, Марокаш.
Конмебол: Аргентина, Венесуэла, Бразилия, Уругвай.
Европа: Словакия, Швеция, Россия, Италия, Австрия, Хорватия.
Океания: Янги Зеландия.

Йўлланмага эга бўлган жамоалар орасида Ироқ, Марокаш, Венесуэла, Швеция ва Россия ўсмирлари биринчи бор ўсмирлар ўртасидаги (U17) жаҳон чемпионатида иштирок этишади.

Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 26 август куни Абу Дабида қуръа ташланади. Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё қитъаси чемпиони сифатида қуръа ташлаш жараёнида 1-саватчадан ўрин олишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика