Оскар Хитойда ҳафтасига 350 минг фунт ишлаб топади

Aslanov Jasurbek
14 дек 2016, 01:58
“Челси” ярим ҳимоячиси Оскар қишки трансфер ойнаси вақтида Хитойга кўчиб ўтади.

Хитойнинг “Шанхай Теллэйс” клуби лондонликларга футболчи учун 60 миллион фунт тўлайди.

25 ёшли хавбекнинг ўзи ҳам “Челси”даги жамоадошларига тез орада клуб билан хайрлашиши ҳақида маълум қилган.

“Шанхай Теллейс” сафида Оскар ҳафтасига 350 минг фунт ишлаб топади (йилига салкам 18 миллион).

Эслатиб ўтамиз, “Челси” 2012 йили Оскарни “Интернасьонал” жамоасидан 25 миллион фунт эвазига сотиб олганди. Айни пайтда Хитой жамоасини бошқараётган Андре Виллаш-Боаш бир пайтлар бразилиялик футболчини “Тоттенхэм” сафига жалб қилишга уриниб кўрган эди.

Жорий мавсумда Оскар АПЛда 9 та учрашувда иштирок этган ва унинг  хисобида битта голли пас мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraf

Сўнгги янгиликлар

Барча ›