Оскар: "Челси"да фаолиятимни якунлашни хоҳлайман"
27 янв 2021 18:23
Янгиликлар
Оскар: "Челси"да фаолиятимни якунлашни хоҳлайман"
"Шанхай СИПГ" ярим ҳимоячиси Оскар фаолиятини "Челси"да якунлашни хоҳлашини айтди.
"Мен Хитойдан кетишни ўйламаяпман. Бу ерда менинг ажойиб лойиҳам бор. Аммо мен фаолиятимни якунлаш учун "Челси"га қайтишни хоҳлардим. У ерда мен ажойиб тарих ёздим. Мен Премьер-лигага ёшлигимда борганман, мухлислар ўшанда бразилияликларга унчалик ишонишмас эди. Мен буни ўзгартиришга ёрдам бердим.
Қайтиш пайтим каттароқ бўлган бўламан. Аммо яхши ўйнашим сабабли, менда ажойиб статистика бор, менимча "Челси"да менга жой бор", - дейди 29 ёшли бразилиялик.
Бразилиялик футболчи 2012-2016 йиллар давомида Лондон клубида ўйнаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
Фикрлар