UZ

Сўнгги янгиликлар

07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  12 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11

Осиёнинг ўзбекистонлик энг яхши мураббийи ҳаёт бўлганида бугун 65 ёшни қарши оларди Янгиликлар

Осиёнинг ўзбекистонлик энг яхши мураббийи ҳаёт бўлганида бугун 65 ёшни қарши оларди

Бугун сўлим ёз фаслининг биринчи куни ва у ўзбек футболи солномасида турлича эсга олинади.

1955 йилнинг 1 июнь куни жонкуяр мураббий Маҳмуд Раҳимов дунёга келган. Агар Маҳмуд ака ҳаёт бўлганларида бугун 64 ёшга тўлардилар. Шавқатсиз ўлим мураббийликда машҳурлик чўққисига чиқиб келаётган Маҳмуд Раҳимовни орамиздан эрта олиб кетди. 1999 йилнинг 24 декабрь куни миллий терма жамоамизнинг ўша пайтдаги бош мураббийи мудҳиш автоҳалокат сабаб бу дунёни тарк этди.




Ёдингизда бўлса, Маҳмуд Раҳимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1999 йили Осиё Кубоги-2000 саралаш баҳсларини кўтаринки кайфиятда ўтказиб, якунда финал босқич йўлланмасини қўлга киритганди. Мамлакатимизнинг бош жамоаси Раҳимов қўл остида жами 7 та ўйин ўтказган. Олтита учрашувда ғалаба ва бир ўйинда мағлубият қайд этилган. Ягона мағлубият Таиланд (0:1) терма жамоасидан қабул қилинган. Абу-Дабида ўтган саралашда кетма-кет 4 та ғалаба қўлга киритилган. Мағлуб этилган орасида мезбонлар ҳам бор эди. Миржалол Қосимовнинг ажойиб узатмасидан сўнг Максим Шацкихнинг БАА дарвозасини қандай ишғол қилгани кечагидек ёдимизда. Ушбу ғалаба терма жамоамизни Осиё Кубоги-2000 финал босқичига олиб чиққанди. Маҳмуд Раҳимов муваффақиятли кечган БААдаги ўйинлардан бир ойча ўтиб, автоҳалокатга учрайди. Осиё Футбол конфедерацияси вафотидан сўнг Маҳмуд Раҳимовни 1999 йилнинг "Энг яхши мураббийи" деб эълон қилади.

Шундай кунларда Маҳмуд Раҳимовни эсга олдик. Охиратингиз обод бўлсин, Маҳмуд ака.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика