

Тажрибали ярим ҳимоячи Сервер Жепаров айни пайтда эркин агент мақомида ва куни кеча Бекободнинг "Металлург" клуби билан музокара ўтказди.
Ўтган йил Эроннинг "Истиқлол" клубида ўйнаган Жепаров ёзда Қозоғистоннинг "Жетису" клуби билан шартнома тузганди. Бироқ тез орада бу жамоани ҳам тарк этди.
Маълумот учун , Жепаров Ўзбекистон терма жамоасида 126та ўйин ўтказиб, бу борада мутлоқ рекордчи бўлиб турибди.



