UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  4 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  10 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  17 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  21 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4

Осиёда "Йилнинг энг яхши футболчиси" бўлишга номзодлар тақдирлаш маросимидан олдин ўз фикрларини билдиришди Янгиликлар

Осиёда "Йилнинг энг яхши футболчиси" бўлишга номзодлар тақдирлаш маросимидан олдин ўз фикрларини билдиришди

Бугун ОФК 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади. Бу йилги маросим Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги "Аксра" номли театрда бўлиб ўтади. Ушбу театр ўз бағрига 600 томошабинни сиғдира олади.

Маълумки, "Йилнинг энг яхши футболчиси" бўлиш учун уч нафар футболчи кураш олиб бормоқда. Булар - Омар Абдулраҳмон, Омар Хрбин ва Ву Лей. Тақдирлаш маросимидан олдин ҳар учала номзод ўз фикрларини билдириб ўтишди. БААнинг "Ал Айн" клуби ярим ҳимоячиси Омар Абдулраҳмон ўтган йил "Энг яхши футболчи" деб топилганди. Бу йил эса у иккинчи бор энг яхши бўлишга ҳаракат қилмоқда.

26 ёшли футболчи Осиё чемпионлар лигасида ўзини кўрсата олди. У мусобақада еттита гол уришдан ташқари тўрт марта учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Мен тақдирлашга яна бир бор келганимдан хурсандман. Умуман олганда, то фаолиятимни тугатгунча ҳар йили номзодлар қаторида бўлишни хоҳлайман", - деди Омар Абдулраҳмон.

Суриялик Омар Хрбин учун ҳам бу йил жуда муваффақиятли кечди. У ҳам терма жамоа, ҳам клуб миқёсида ўзини кўрсата олди. "Сурия жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказди. Биз плей-оффга қадар етиб бордик. Шунингдек, клубим "Ал Ҳилол" билан ОЧЛ финалларида иштирок этдим. Буни албатта ўзим учун катта муваффақият дея оламан", - дейди Хрбин.

Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби ҳужумчиси Ву Лей эса ккинчи бор энг яхшилар қаторидан ўрин олди. У ўтган йил ҳам номзодлар орасида бор эди. "Мен бу йил нуфузли совринни ютмоқчиман. Чунки бу мавсум ўзимни кўрсата олдим. Албатта, қолган икки номзод ҳам кучли, лекин соврин менга насиб этишини хоҳлайман", - дейди хитойлик футболчи.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика