Осиё хабари. Ризо Гучаннажод “Қувайт СК”га ўтди
07 авг 2014 12:30
Янгиликлар
Осиё хабари. Ризо Гучаннажод “Қувайт СК”га ўтди
ОФК Кубогининг амалдаги ғолиби “Қувайт СК” ўз таркибини эронлик ҳужумчи билан тўлдириб олди.
Қувайтнинг энг машҳур жамоаларидан бири Англиянинг “Чарльтон” клуби билан келишувга эришиб, Ризо Гучаннажодни қўлга киритди. Шу ҳафтанинг сешанба куни футболчи Лондонни тарк этиб, Қувайтга йўл олди.
“Чарльтон” бош мураббийи Боб Питерс бу трансферга қуйидагича муносабатда бўлди: “Ризонинг ўзи кетишни хоҳлади, натижада биз уни қўйиб юбордик. У жаҳон чемпионатидан сўнг бошқа чемпионатда ўйнамоқчилигини маълум қилди, кейин эса Қувайтга жўнаб кетди”.
Мухлислар орасида “Гуччи” лақаби билан танилган Гучаннажод бундан буён фаолиятини “Қувайт СК”да давом эттиради. Эслатиб ўтамиз, ушбу клуб сафида эронлик яна бир футболчи Жавод Некунам ҳам ўйнаяпти.

Фикрлар