UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  19 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  14 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  299 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0

Осиё хабари. Қатарни жазоирлик мураббий бошқаради Янгиликлар

Осиё хабари. Қатарни жазоирлик мураббий бошқаради

Жазоирлик Жамел Белмади кеча Қатар миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.
Бунгача жамоани Фаҳад Тани бошқариб келаётганди, бироқ ҚФФ раҳбарлари мураббийни ўзгартиришни лозим топишди.

Янги мураббийни ОАВга ҚФФ президенти Шайх Ҳамад Ал Тани таништирди. Мураббий Жамел Белмади сўз олар экан шундай дейди: “Мен учун миллий терма жамоани бошқариш жуда катта имконият. Қатар термаси яхши футболчилардан иборат ва улар билан Осиё Кубогида ўзимизни кўрсата оламиз”.

Маълумот сифатида шуни айтишимиз мумкин, жазоирлик мураббий 2011 ва 2012 йилда “Лехвия” билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. У ҳозир 37 ёшда. Қатарда эса 10 йилдан бери фаолият олиб боряпти.

Мамлакат футбол федерацияси президенти қисқагина қилиб шундай деди: “Мақсадимизни тушуниш қийин эмас. Жамел Белмади бошчилигида жамоа 2018 йилги жаҳон чемпионатига боришини хоҳлаймиз ва бунинг учун бор имкониятни ишга соламиз”.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика