UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  20 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  2 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  5 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  2 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  0 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  6 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  32 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2 15:20Ҳар ишда бир ҳикмат бор  16 15:00Превью. "Пахтакор" учун мавсум бошланмоқда. "Шерлар" йўлидаги илк синовдан қандай ўтади?  11 14:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" учрашувини бошқариб борадиган ҳакам маълум  3 14:27⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди   44

Осиё хабари. Маркуиньо ижара асосида “Ал Иттиҳод”га ўтди Янгиликлар

Осиё хабари. Маркуиньо ижара асосида “Ал Иттиҳод”га ўтди

Осиё чемпионлар лигаси чорак финалчиси “Ал Иттиҳод” ўз таркибини кучайтирди.
Саудия Арабистонининг энг номдор жамоаларидан бири “Ал Иттиҳод” ўз сафини бразилиялик ярим ҳимоячи Маркуиньо билан тўлдириб олди. Якунига етган евромавсумни “Рома” таркибида ўтказган Маркуиньо ижара асосида бир йиллик муддатга Саудия клубига келиб қўшилди.

28 ёшли чап қанот ярим ҳимоячиси 2012 йил “Рома” сафига ўтганди. Бу орада у “Верона” таркибида ҳам ижара асосида тўп тепишга улгурди. Футболчи вероналиклар сафида 15та ўйинда иштирок этиб, иккита гол урди. Эндиликда у фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Ал Иттиҳод” ОЧЛ чорак финалидан ўрин олган дастлабки беллашувни 19 август куни сафарда БААнинг “Ал Айн” клубига қарши ўтказади. Жавоб учрашуви 26 августда Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика