Яқинда Эрон термаси устози Карлуш Кейруш билан тузилган шартнома янгиланди. Шартларга кўра португалиялик мураббий 2018 йилги жаҳон чемпионатининг охирига қадар форсларни бошқаришда давом этади. Ўзаро шартноманинг тўлиқ шартлари 1 август куни маълум бўлади.
Бу ҳақда Карлуш Кейруш шундай деди: “Эрон футбол федерацияси билан янги шартнома бўйича келишиб олдик. Менга бу ерда ишлаш ёқяпти ва терма жамоани бошқаришда давом этмоқчиман”.
Португалиялик мураббий бошчилигида эронликлар жаҳон чемпионатида иштирок этиб, Нигерия билан 0:0 ўйнашди ҳамда Аргентинага 0:1, Боснияга эса 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Энди форсларнинг бор эътибори келаси йилнинг январь ойида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига қаратилади. Терма жамоа олдига қўйилган мақсад – мусобақада ғолиб чиқиш. Эрон термаси “С” гуруҳида БАА, Баҳрайн ва Қатарга қарши баҳс олиб боради.