Осиё ўйинлари-2018. Гуруҳимиздаги иккинчи ўйинда дуранг

Narzulla Saydullayev
14 авг 2018, 19:24
Индонезияда Осиё ўйинларининг футбол мусобақаси давом этмоқда.

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақадаги илк учрашувда Бангладешни 3:0 ҳисобида мағлуб этишга эришди. Бироз аввал гуруҳимиздаги иккинчи ўйин якунига етди. Таиланд ва Қатар ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади. 

6-дақиқада қатарлик Хазим Шехата томонидан урилган голга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда таиландлик Супачаи Чаидед жавоб берди - 1:1. 


Ўзбекистон 2-турни 16 август куни Қатарга қарши ўтказади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia