UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Музаффар Музаффаров жамоаси билан тарихий натижа қайд этди   3 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  0 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  5 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  4 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  4 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  1 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2

Осиё Кубогига ҳакамлар қандай танлаб олинган ва улар ўйинларга қандай тайёрланишади? Янгиликлар

Осиё Кубогига ҳакамлар қандай танлаб олинган ва улар ўйинларга қандай тайёрланишади?

Осиё Кубогида бизнинг миллий терма жамоадан ташқари ҳакамларимиз ҳам фаолият олиб боришмоқда.

Шу кунга қадар бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқаришга муваффақ бўлишди. Жумладан, бугун бўлиб ўтадиган ниҳоятда муҳим ўйинлардан бири Эрон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради.


Хўш, Осиё Кубоги ўйинларига ҳакамларни қандай танлаб олишган? Қуйида шу ҳақида маълумот бериб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Аввало, Осиё Кубоги ўйинларини бошқаришга номзод ҳакамлар назарий имтиҳонлардан ўтказилди. Кейин эса улар юқори малакали мутахассислар назоратида жисмоний синовлар топширишди. Шундан сўнг майдонда футболчилар иштирокида ўйинда рўй берадиган турли вазиятлар (жарима майдончаси ичидага қоида бузилишлари, тактик фоллар, ўйиндан ташқари ҳолат ва ҳоказо ) содир этилди, ҳакамлар эса бу вазиятларда тезкор қарор чиқаришлари талаб этилди. Бу жараён видеога олиниб, машғулотдан кейин ҳакамлар намойиш этилди ва хато-камчиликлари таҳлил қилинди. Бу жараёнлар давомида мунтазам равишда ҳакамларнинг соғлиғи назорат қилиб турилди. Улар махсус витаминлар қабул қилиб боришди. Шунингдек, Осиё Кубогида қатнашадиган ҳар бир жамоанинг ўйин тактикаси, ўзига хос феъл-атворга эга футболчи ва мураббийлари ўрганиб чиқилиб, улар ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди. 

 

Энди эса ҳакамларнинг учрашувларга тайёргарлик схемасини эътиборингизга ҳавола қиламиз

 

* Ўйинга 4 кун қолганда: Юқори интенсив жисмоний машғулот.

* Ўйинга 3 кун қолганда: Футболчилар иштирокида майдонда рўй берадиган баҳсли вазиятлар бўйича техник машғулот+ўртача интенсив жисмоний машқлар. Ушбу машқ пайтида жарима майдончаси ичида рўй берадиган эпизодлар ва ўйиндан ташқари ҳолатлар 4та видеокамера ёрдамида ёзиб олиниб, кейин ҳакамнинг ҳаракатлари таҳлил қилинади.

* Ўйинга 2 кун қолганда: 15 дақиқалик 2та таймдан иборат футбол учрашуви ташкил қилиниб, ҳакамлар гуруҳи ушбу ўйинни бошқаради + ўртача интенсив жисмоний машқлар.

* Ўйинга 1 кун қолганда. Учрашув бўладиган шаҳарга йўл олиш (Агар ўйин бошқа шаҳарда ўтказилаётган бўлса). Ўйин бўлиб ўтадиган майдонда енгил машғулотлар.

 

 

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги-2019 мусобақасида Ўзбекистон номидан қуйидаги ҳакам ва инструкторлар иш олиб боришяпти: 

Равшан Эрматов (Рефери)

Валентин Коваленко (Рефери)

Ильгиз Танташев (Рефери)

Жаҳонгир Саидов (Рефери ассистенти)

Абдуҳамидулло Расулов (Рефери ассистенти)

Фарҳод Абдуллаев (Инструктор)

 

Шунингдек, Осиё Кубоги-2019 мусобақасида махсус меҳмонлар ҳам фаолият юритишяпти:

 Пьерлуижди Коллина (ФИФАнинг Ҳакамлар қўмитаси раиси)

Массимо Бузакка (ФИФА Ҳакамлари директори)

Дэвид Эллерей (IFAB Техник директори)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика