UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  124 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2

Осиё Кубоги превьюси. Австралия - Сурия Янгиликлар

Осиё Кубоги превьюси. Австралия - Сурия

Осиё Кубогида бугун "B" гуруҳи жамоалари охирги турни ўтказишади.

Ал Айн шаҳридаги "Халифа бин Зайед" стадионида Австралия ва Сурия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Гуруҳдаги вазият 

Мазкур гуруҳда Иордания 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Австралия ҳисобида 3 очко бор ва жамоа иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Сурия билан Фаластин эса бир хил 1 очкодан тўплашган ва кейинги ўринларда боришяпти.  


Австралия 

Австралия терма жамоаси ушбу мусобақани мағлубият билан бошлади. Жамоа илк турда кутилмаганда Иорданияга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Иккинчи ўйинда эса "соккерузлар" Фаластинни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Сурия 

Суриядан кўп нарса кутилганди, бироқ жамоа ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Биринчи ўйинда Фаластин билан 0:0 ўйнаган Сурия кейинги турда Иорданияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Айнан шу мағлубиятдан сўнг бош мураббий Бернд Штангега чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Фажр Иброҳим (Сурия бош мураббийи): "Бизда бу ўйинга режа бор ва ҳеч қандай қўрқувни ҳис қилаётганимиз йўқ. Мен саралаш босқичида ҳам жамоа билан бирга эдим, шу боис ўзимни янги бош мураббий дея олмайман. Мен кўп футболчиларни 10 йилдан бери биламан. Бизни навбатдаги беллашувда фақат ғалаба қониқтиради".

Грехэм Арнольд (Австралия бош мураббийи): "Сурия терма жамоасида бош мураббий ўзгарганидан хабарим бор, лекин янги мураббийни танимайман. Бизнинг эътиборимиз фақат ўйинга қаратилган. Шогирдларим бўлажак баҳсга тайёр. Биз ҳар бир учрашувда фақат ғалабани кўзлаймиз".

Қизиқарли маълумотлар

- Бу Австралия ва Сурия ўртасида Осиё Кубогидаги илк учрашув бўлади.

- Австралия шу пайтгача қитъа биринчилигида 18 ўйинда майдонга тушиб, 11та тўп ўтказиб юборган. Австралия фақат бир марта, 2007 йил ўз дарвозасидан биттадан кўп ўтказиб юборган. Жамоа ўшанда Ироққа 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган.

- Сурия кетма-кет иккита ўйинда тўп кирита олмади. Агар бугун ҳам шу воқеа такрорланса бу ўзига хос антирекорд бўлади.

- Австралияга қарши ўйинларда Сурия термаси ҳужумчиси Омар Ал Сома 2та гол урган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика