UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  0 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  8 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  2 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  0 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  6 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  45 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Жанубий Корея - Қатар Янгиликлар

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Жанубий Корея - Қатар

Бугун Осиё Кубогининг чорак финалидан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтади.

Абу Дабидаги "Зайед Спортс Сити" ўйингоҳида Жанубий Корея Қатарга қарши баҳс олиб боради. Айтиш мумкинки, чорак финал жуфтликлари орасида ким фаворит эканлигини топиш энг қийин бўлган жуфтлик шу.

Олдинлари Жанубий Корея яққол фаворит бўларди. Аммо ҳозирга келиб Қатар терма жамоаси анча кучайган. Айтиш мумкинки, Қатар мусобақада энг яхши ўйин намойиш этаётган жамоалардан бири бўлиб турибди.

Жанубий Корея
Бу жамоа шу пайтгача икки бор Осиё Кубогида ғолиб чиққан. Бу йил учинчи марта чемпион бўлишга ҳаракат қилмоқда. Жанубий Корея бунгача ўтказилган тўртта беллашувнинг ҳаммасида зафар қучди. Гуруҳ баҳсларида улар Филиппин (1:0), Қирғизистон (1:0) ва Хитой (1:0)ни мағлуб этишган бўлса, 1/8 финалда Баҳрайндан 2:1 ҳисобида устун келишди. Кореяликлар фақат Байҳрандан гол ўтказиб юборишди. Демак, жамоа ҳимояси чакки эмас.

Қатар
Бу жамоа ҳам шу пайтгача бўлиб ўтган тўртта ўйиннинг барчасида ғалабага эришди. Бундан кўриниб турибдики, бугун жуда қизиқарли баҳс гувоҳига айланамиз. Қатар гуруҳ босқичини Ливанга қарши 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Шундан кейин КХДР (6:0) ва Саудия Арабистони (2:0) терма жамоалари мағлуб этилди. 1/8 финалда эса Қатар Ироқни 1:0 ҳисобида енгиб мусобақадан чиқариб юборди. Кўриб турганингиздек, Қатар ҳали Осиё Кубогида гол ўтказгани йўқ.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Паулу Бенту (Жанубий Корея термаси бош мураббийи): "Сон Хёнг Мин ҳозирча гол ургани йўқ, лекин бу мени ташвишга солмайди. Муҳими, у яхши ўйнаяпти ва бошқа футболчилар гол уряпти. Қатарда ҳам ҳимоя, ҳам ҳужум кучли. Улар анчадан бери бир мураббий қўл остида ҳамжиҳатликда ишлаб келишяпти. Тўп назорати бизда бўлса, ўйлайманки бу жамоани мағлуб эта оламиз".

Феликс Санчес (Қатар термаси бош мураббийи): "Шу пайтгача мусобақада жуда яхши иштирок этдик. Футболчиларим билан фахрланаман, биз бир жамоа бўла олдик. Буёғига яна шундай муваффақиятли давом этишни истаймиз. Жанубий Корея энг кучли жамоалардан бири. Лекин ўз йўлимизда муваффақиятли давом этишимиз учун рақибни мағлуб этишимиз шарт".

Осиё Кубоги-2019. 1/4 финал
25 январь. Абу Даби. "Зайед Спортс Сити" стадиони

Жанубий Корея - Қатар
Бошланиш вақти: 18:00.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика