UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53Ярим аср футбол билан ҳамнафас  0 10:28"Реал" ван де Беекга шартнома тайёрламоқда  8 09:58ПСЖга Семеду керак   2 09:40Мбаппе Олимпиада ўйинларида қатнашишни хоҳламоқда   5 09:28Жеко “Интер”га ўтади  5 08:59Давид Сильванинг қачон “Манчестер Сити”ни тарк этиши маълум бўлди   4 08:49Мойзе Кин АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  3 08:22Ндомбеле “Тоттенхэм”га ўтади   2 08:08Морено Ла Лигага қайтади   1 07:46Кавани ПСЖда қолишни хоҳламоқда   4 02:00Аёллар ўртасидаги ЖЧ-2019. Барча чорак финалчилар маълум ва уларнинг орасида Осиёдан бирорта ҳам жамоа йўқ  6 01:35Расман: "Эвертон" клуби "Барселона" хавбекини сотиб олди  12 00:50Симеоне: “Ҳамма Мессини Марадона билан беллашади деб ўйлайди, аслида эса у фақат Роналду билан баҳс олиб боряпти“  17 00:20Африка Миллатлар Кубоги-2019. Зеедорф шогирдлари мусобақани ғалаба билан бошлади  5 00:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2

Осиё Кубоги: Жуда ҳам қийин ўйинда Уммонни мағлуб этдик Янгиликлар

Осиё Кубоги: Жуда ҳам қийин ўйинда Уммонни мағлуб этдик

Осиё Кубогининг "F" гуруҳи доирасидаги Ўзбекистон - Уммон учрашуви тафсилотлари билан тўлиқ форматда таништириб борамиз.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+5. ЎЙИН ТУГАДИ! Ўзбекистон Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади! Ғалаба муборак! 

90+4. ЗАРБА! Нестеров жарима тўпидан йўлланган зарбани қайтаришга эришди! 

90+2. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Егор Кримец бирга бир кетаётган рақибни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун майдондан четлатилди

90. УХХХХ! Бош ҳакам ҳозир бизнинг дарвозага пенальти белгилаши мумкин эди, аммо шукурки ундай бўлмади

89. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.

85. Шомуродов жарима майдонига кириб бориб чап оёқда яқин бурчакни аниқ нишонга олди - 1:0. Эътиборлиси унга тўпни захирадан майдонга тушган Икром Алибоев берганди.

85. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДООООООООООООООООООООООООР ШОМУРОДООООООООООООООООООООВ! 

83. "Шаржа" стадионида жонли тўлқин, бу ажойиб

82. Ўзгариш. Ўзбекистон. Марат Бикмаев ўрнига Элдор Шомуродов тушди

82. Купер Элдор Шомуродовни майдонга туширишга қарор қилди. У Бикмаевни алмаштирадими ёки вабанк кўрамизми?

80. Бугунги ўйинни стадиондан 9424 нафар мухлис томоша қилмоқда

79. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жалолиддин Машарипов ўрнига Икром Алибоев тушди. Бугун Икромнинг туғилган куни

78. ЗАРБААААААААААААААААА! ҲАМДАМОВДАН АЖОЙИБ ЗАРБА! Дарвозабон ҳам ажойиб ўйнади!

75. Уммонликларга дуранг етарли эмас, улар яна ҳужумда, тинмай ҳужумга ўтишмоқда, Нестеров доим ҳам қутқаравермайди йигитлар.

74. Гапни очиғи, Уммон бу голга ҳақли эди. Жуда кўп ҳужум уюштиришди ва мевасини олишди. Биз эса ҳужум ҳақида ўйлаётганимиз йўқ

73. ГОЛ! 1:1. Муҳсин Ал Гассани ҳисобни тенглаштирди. Ҳозиргина майдонга тушганди. Ҳимоячиларимиз сунъий ўйиндан ташқари ҳолатни юзага келтиришда қўпол хатога йўл қўйишди. 

71. Терма жамоамиз буткул қарши ҳужум тактикасида ўйнамоқда. Ҳисоб шуни тақазо қилмоқда

69. Бош ҳакам ҳақида икки оғиз: Рақиб кичкинагина Сидиқовни қўли билан бўғиб тўпни олиб қўйди, унга сариқ ҳам йўқ.

67. Уммон яна бир жарима тўпига эга бўлди, хайрият бу сафар ҳам тўп оширилган жойда ҳеч ким йўқ. Бироқ Уммонинг ҳужумлари тўхтай демаяпти!

65. ЗАРБААА! Жамилнинг кучли зарбаси дарвозага эмас бурчак томон кетди, яхши.

63. Ўйин давом этади, хайрият Нестеров ўйинни давом эттирадиган бўлди

61. ЗАРБА! Харибнинг кучли зарбасини Нестеров қайтарди. Бу вазиятда у бармоғини шикастлаб олди. Шифокорлар Игнатийга ёрдам кўрсатишмоқда.

60. Мухлислар билмаслиги мумкин кеча Достонбек Ҳамдамовнинг додаси Ҳамдам ота вафот этдилар. Бугун Достонбек ўзида ирода топиб майдонга тушди. Бардам бўл Достонбек, ўзбек халқи сен билан!

59. Ўзгариш. Ўзбекистон. Сардор Рашидов ўрнига Достонбек Ҳамдамов тушди

58. Огоҳлантириш. Игнатий Нестеров. Бош ҳакам ғалати қарор чиқарди, у дарвозабонимиз вақт чўзаяпти деб ҳисоблади, 58-дақиқадая?

Айни пайтда Пим Вербек


56. Уммоннинг узоооқ давом этган ҳужумини ҳимояга қайтган Марат Бикмаев тўхтатди, фақат қоида бузиб. Бизнинг дарвозага хавфли, жудаям хафли жарима тўпи! Нестеров сенга ишонамиз!

52. УХХХХХХХХХХХХХХ! Уммоннинг хавфли ҳужуми, дарвозамизга берилган тўпга Машарипов ўзини қалқон қилди! Баракалла! 

51. Рақиб бурчак тўпини амалга оширди, яна ҳимоячиларимиз қийналиб тўпни қайтаришди.

50. Уммон иккинчи таймнинг дастлабки беш дақиқасини фақат ҳужумда ўтказди, бундай ўйнаш ярамайди йигитлар! 

Одил Аҳмедов томонидан урилган гол Даврон Ҳошимовнинг кеча туғилган қизалоғига бағишланди.


46. Иккинчи тайм бошланди! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!


Биринчи тайм тугади. Ҳозирча Ўзбекистон 1:0 ҳисобида олдинда

45+1. УХХХХХХХХХХХХХ! Уммонликлар гол уриши мумкин эди, Нестеров ажойиб сейв намойиш этди! Биринчи тайм қаҳрамони сўзсиз Нестеров!


Маълумот ўрнида: Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогидаги дастлабки гол муаллифларига айланган футболчилар: (1996-Игорь Шквирин), (2000-Миржалол Қосимов), (2004-Миржалол Қосимов), (2007-автогол), (2011-Одил Аҳмедов), (2015-Игорь Сергеев), (2019-Одил Аҳмедов)


40. Уммон гол ўтказиб юборгач ҳужумга янада кўпроқ ўтмоқда. Самарасиз, шундай давом этаверсин

Ҳисоб очилган вазият.



33. Жамоамиз сардори жарима тўпини ажойиб тарзда амалга ошириб дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0.  

33. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ОДИИИИИИИИИИИИИИИИИИИИИЛ АҲМЕДОООООООООООООООООВ! ВИДЕОНИ КЎРИШ

32. Яхши! Марат Бикмаев жарима тўпи ишлади. Дарвозага масофа тахминан 22 метр. Тўп олдида Одил Аҳмедов

30. Сайтимизнинг телеграмдаги каналида ўйиндан фото ва видео лавҳалар бериб борилмоқда: КАНАЛГА ЎТИШ 

29. Огоҳлантириш. Жалолиддин Машарипов 2019 йилги Осиё Кубогида Ўзбекистон сафида сариқ карточка олган биринчи футболчи бўлди

29. Вакилларимиз бурчак тўпини ижро этишди, дарвозабон тўпни қайтарди. Энди нариги бурчакдан тўп узатилди, ба сафар ҳимоячи тўпни қайтарди!

27. ЗАРБА! Ниҳоят вакилларимиз ҳужумга ўтишди, Сидиқовнинг пасини ҳам, Шукуровнинг зарбасини ҳам ҳимоячилар қайтаришди!

24. Телевизор орқали ўйинни кўраётганлар нима учун стадиондан шовқиб бўлиб кетди деб ҳайрон қолманг. Шунчаки стадионга яна 100га яқин уммонлик мухлислар кириб келишди. Эслатиб ўтамиз, БАА ва Уммон чегарадош давлатлар ҳисобланади.

22. Яна Уммон ҳужумга ўтди, чап қанотдан узатилган тўпни Жамол Ал Яҳмади дарвозага йўлламоқчи бўлди, Машариповга нисбатан қўпол ўйнади

18. Тан олиш керак Уммон бизга нисбатан ҳужумкорроқ ўйнамоқда. Бизда ҳозирча умуман қулай вазият бўлгани йўқ.

15. ЗАРБАААААААААААААААААААААААААААА! ДАҲШАТЛИ СЕЙВ! НЕСТЕРОВДАН! Осиё рекордчиси бекорга биринчи рақамли дарвозабон эмаслигини намойиш этди!

15. УХХХХХХХХХХХ! САЛ ҚОЛДИЯ! Анзур Исмоилов ўнг қанотдан узатилган тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди ва автогол муаллифи бўлишига оз қолди. 

14. Учрашувнинг дастлабки қисмида ҳеч бир томон хавфли вазият яратгани йўқ. 



7. Уммон устози Пим Вербек бир жойда жим турибди. Эктор Купер эса шогирдларига кўрсатмалар бериб бормоқда, ҳаяжонланаётгани сезилмоқда.

5. Уммоннинг ҳужуми. Дастлаб тўп ўнг қанотдан жарима майдонига узатилди, сўнгра Аҳмад Кано узатган тўп ҳеч кимга тегмай майдонни ташлаб чиқиб кетди

2. Дастлабки дақиқаларда жамоалар "разведка" ишларини олиб боришмоқда. Ҳеч бир томон кескин ҳужумга ўтмаяпти. Ҳимояни яхши кўрадиган мураббийлар ўртасидаги баҳсни кўраяпмиз.



1. БОШЛАДИК! ОМАД ЙИГИТЛАР!

- Учрашувни Ўзбекистон терма жамоаси бошлаб беради. Оқлар бошлайди ва ғалаба қозонади! Насиб қилса! Олға Ўзбекистон!

- Жамоавий суратга тушиш якунланди

- Энди Уммон давлат мадҳияси янграмоқда.

- Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди

- Бугун Егор Кримец, Олег Зотеев, Отабек Шукуров, Жавоҳир Сидиқов ва Жалолиддин Машарипов Осиё Кубокларида дебют қилишади.

- Учрашув бошланишига 15 дақиқа вақт қолди.

- Бироз аввал гуруҳдошларимиз ўртасидаги баҳсда Япония Туркманистонни 3:2 ҳисобида таслим қилди.

- Айни пайтда Шаржада 24 даража иссиқ. Маза қилиб футбол ўйнайдиган ҳаво ўзиям!

- Футболчилар эса ўйинолди машғулотларини ўтказишмоқда.

- Стадиондаги муҳит ажойиб. Ўзбекистондан ҳам, Уммондан ҳам кўплаб мухлислар турли ҳайқириқлар билан ўз севимли жамоаларини қўллаб туришибди.  

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари "Шаржа" стадионидан матнли трансляциямизни бошлаймиз! 




Узбекистан

Одил Ахмедов - 34', Eldor Shomurodov - 85'

Кубок Азии. Группа F . 1-тур

09/01/2019, 17:30

1
:
2
Тугади

Оман

Mohsin Al Ghassani - 72'

Стадион: Sharjah Stadium, 9424 томошабин

Бош ҳакам: Hyung-Jin Ko

45'
90'
29'  Jaloliddin Masharipov
34'  Одил Ахмедов
58'  Игнатий Нестеров
59'  Sardor Rashidov (Dostonbek Khamdamov)
79'  Jaloliddin Masharipov (Ikrom Alibaev)
83'  Марат Бикмаев (Eldor Shomurodov)
85'  Eldor Shomurodov
85'  Ikrom Alibaev
90'  Игорь Кримец
67'  Khalid Alhajri (Mohsin Al Ghassani)
72'  Mohsin Al Ghassani
72'  Ali Al-Busaidi
86'  Jameel Al Yahmadi (Salaah Al-Yahyaei)
86'  Mohsin Al-Khaldi (Mohammed Al Ghassani)


Осиё Кубоги-2019.

"F" гуруҳи, 1-тур.

ЎЗБЕКИСТОН - УММОН 2:1 LIVE

Шаржа шаҳри, "Шаржа стадиони".

Ҳакамлар: Ко Хюнг Жин, Юн Кванг Йол, Парк Санг Жун (Жанубий Корея)
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Ким Донг Жин (Ж.Корея), Дилан Перера (Шри Ланка)
Захира ҳаками: Моҳд Юсри Муҳаммад (Малайзия)
Голлар: Одил Аҳмедов 33, - 1:0. Муҳсин Ал Гассани 78, - 1:1. Элдор Шомуродов 85, - 2:1.
Ўзбекистон (4-2-3-1): 1.Игнатий Нестеров - 2.Акмал Шораҳмедов, 15.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев - 9.Одил Аҳмедов, 19.Отабек Шукуров - 7.Сардор Рашидов (17.Достонбек Ҳамдамов, 59), 22.Жавоҳир Сидиқов, 11.Жалолиддин Машарипов (8.Икром Алибоев, 79) - 10.Марат Бикмаев (14.Элдор Шомуродов, 82).
Захира:  21.Ўткир Юсупов, 12.Санжар Қувватов, 3.Достон Турсунов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 4.Фаррух Сайфиев, 6.Даврон Ҳошимов, 23.Одил Ҳамробеков, 18.Фозил Мусаев, 16.Азиз Турғунбоев.

Уммон (4-2-3-1): 18.Файз Ал Рушайди - 11.Саад Ал Муҳайни, 13.Ҳалид Ал Брайки, 2.Муҳаммад Ал Мусаллами, 17.Али Ал Бусайди - 12.Аҳмад Кану, 23.Ҳабиб Ал Сади - 15.Жамелл Ал Яҳмади (9.Муҳаммад Ал Гассани, 88), 10.Муҳсин Ал Халди, 6.Раед Солиҳ - 7.Ҳалид Ал Ҳажри (16.Муҳсин Ал Гассани, 67).
Захира: 1.Аммар Ал Рушаиди, 22.Аҳмад Ал Раваҳи, 19.Маҳмуд Ал Мушаифри, 3.Муҳаммад Фараж, 5.Муҳаммад Ал Шиба, 20.Салаҳ Ал Яҳёи, 21.Матаз Солиҳ, 14.Али Ал Жабри, 8.Ясин Ал Шеяди, 4.Муҳаммад Ҳасиб, .

Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов 29, Игнатий Нестеров 58,

Четлатиш: Егор Кримец 90+2.



Маълумот ўрнида:

- БААда ўтаётган Осиё Кубоги вакилларимиз учун 7-иштирок. Терма жамоамиз 1996 йилги қитъа чемпионатидан бошлаб кетма-кет етти бор Осиё Кубогида узлуксиз иштирок этиб келишмоқда.

- Энг ёмон натижа: ОК-1996 ва ОК-2000 гуруҳ босқичи

- Энг яхши натижа: ОК-2011 ярим финал

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳозиргача мусобақа тарихида жами 24 учрашувда майдонга тушган - 11 ғалаба, 3 дуранг ва 10 мағлубият (тўплар нисбати - 35:44)

- Ўзбекистон ва Уммон терма жамоаларининг ўзаро ўйинларидаги устунлик Уммон тарафида - 1 ғалаба, 4 мағлубият.

- Қайд этиш керакки, расмий ўйинларда жамоалар 1тадан ғалабага эришишган. Ўртоқлик мақомидаги баҳсларда Уммон ўтказилган учала беллашувда ҳам ғалаба қозонган. Қизиғи, мазкур жамоалар ўртасидаги бирорта ўйинда дуранг қайд этилмаган.

- Уммон терма жамоаси қитъа чемпионатидаги илк ўйинларда ҳали ғалаба таъмини билмайдиган терма жамоа - 1 дуранг ва 2 мағлубият

Факт: Уммон терма жамоаси Осиё Кубогида бунга қадар 3 маротаба иштирок этган ва ҳеч қачон гуруҳ босқичидан нарига ўтмаган.

- Бугунги ўйин Эктор Купернинг терма жамоамиз рулидаги илк расмий беллашуви.

Рейтинг: +225   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг