UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  16 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  5 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31

Осиё Кубоги. Миллий терма жамоамиз Мельбурнда машғулот ўтказди Янгиликлар

Осиё Кубоги. Миллий терма жамоамиз Мельбурнда машғулот ўтказди

Осиё Кубогида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Мельбурн шаҳрига етиб келди.
Одатга кўра терма жамоамиз бугун ўзининг навбатдаги машғулотини "SS Anderson Oval"да ўтказди. Бир соатча давом этган машғулотда Хитой билан ўйинда асосий таркибда майдонга тушган футболчилардан ҳеч ким қатнашмади. Биласиз, кечаги ўйинда бош жамоамиз 1:0 ҳисобида олдинда бораётиб, кейинчалик 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бундан эса мухлисларнинг таъби хира бўлгани аниқ. Энди бўлса бор умид Саудлия Арабистонга қраши кечадиган ҳақл қилувчи ўйиндан.

Бош мураббий Миржалол Қосимов бугунги машғулотни кеча асосий таркибда майдонга тушмаган футболчилар билан олиб борди. Бунда кечаги учрашувда захирадан тушган уч нафар футболчи - Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Рашидов ва Жасур Ҳасанов ҳам иштирок этишди. Асосий таркиб ўйинчилари эса тикланиш машқларини бажаришди ва улар билан Шуҳрат Мақсудов қолди.

Икки дарвозабон - Элдор Суюнов билан Акбар Тўраевни одатдагидек Пётр Гизимчук шуғуллантирди. Йигитларнинг кайфиятини жудаям тушкун деб бўлмайди. Ҳамма Саудия Арабистони билан бўладиган "ҳаёт-мамот жанги"га астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Бугун эрталаб биз Брисбендан йўлга чиқиб, тушдан сўнг Мельбурнга келиб қўндик ва "Pullman" меҳмонхонасига жойлашдик. Биз жойлашган меҳмонхонадан стадионгача йўл унчалик узоқ эмас: нари борса 4 км. масофада экан. Эртага стадионга бориб, у ердаги шароитлар билан танишиб чиқамиз.

Мурод Ризаев, "СА" учун махсус.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика