Осиё Кубоги. Жанубий Корея қўшимча бўлимдаги гол эвазига Баҳрайнни мағлуб этди
22 янв 2019 20:35
Янгиликлар
Осиё Кубоги. Жанубий Корея қўшимча бўлимдаги гол эвазига Баҳрайнни мағлуб этди
Осиё Кубоги-2019, 1/8 финал
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - БАҲРАЙН 2:1
22 январь, 18:00. Ал-Шабаб, "Рашид" стадиони.
Голлар: Хванг Хи Чан 43, - 1:0. Ал Ромайҳи 77, - 1:1. Ким Жин Сун 105+2, - 2:1.
Жанубий Корея: 1.Ким Сеунг-Гю, 2. Ли Йонг, 4.Ким Мин-Жае, 5.Жу Ву-Йонг, 6.Хванг Ин-Беом (12.Ли Сеунг Ву, 90), 7. Сон-Хен Мин, 11.Хванг Хи-Чан (9.Жи Дон Вон, 79), 14. Хонг Чул (3.Ким Жин Сун, 96), 17.Ли Чунг-Йонг (8.Жу Се Жонг, 67), 18.Хванг Уи-Жо, 19.Ким Йонг-Гвон.
Баҳрайн - 1. Сайид Шуббар (22.Абдулкарим Фардан, 101), 3. Волид ал-Ҳайям, 4. Саид Дхия, 5. Ҳамид ал-Шамсан, 7. Али Ал-Сафи, 8. Муҳаммад Марҳун (9.Маҳди Ал Ҳумайдан, 71), 11. Али Жаъфар Мадан (20.Сами Ал Ҳусайни, 57), 13. Муҳаммад ал-Ромайхи, 16. Сайид Редха Иса (10.Абдулла Юсуф Ҳилол, 109), 19. Комаил ал-Асвад, 23. Жамол Рашид.
Огоҳлантиришлар: Али Жаъфар Мадан 25, Сайид Редха Иса 95.
Южная Корея Хван Хи Чхан - 43', Ким Джин Су - 105' |
Asian Cup 1/8 Finals . 1/8-тур 22/01/2019, 18:00 1
:
2
Finished AET
|
Бахрейн Mohamed Al-Romaihi - 77' |
Стадион: Rashid Stadium, 7658 томошабин
Бош ҳакам: Ryuji Sato
Учрашувнинг муҳим вазиятларини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.
Дубайдаги "Рашид" стадионидан Нарзулла онлайн трансляцияни олиб борди.
120+1. Учрашув тугади ва Жанубий Корея чорак финалга чиқди! Унинг рақиби бугун, Ироқ ва Қатар ўртасидаги баҳсдан сўнг маълум бўлади
120. Ўйинга 1 дақиқа қўшиб берилди
119. Жанубий Корея ўзи учун етарли бўлган ҳисобни сақлаб қолиб чорак финалга чиқишга яқин турибди
115. Мағлуб бўлаётган Баҳрайн катта куч билан ҳужумга ўтмоқда. Аммо ҳозирча корейслар ҳимояда яхши ўйнашмоқда
109. Ўзгариш. Баҳрайн. Сайид Редха Иса ўрнига Абдулла Юсуф Ҳилол тушди
106. Иккинчи экстра тайм бошланди
105+2. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! 2:1. Захирадан майдонга тушган Ким Жин Сун боши билан гол уриб жамоасини олдинга олиб чиқди
104. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Жанубий Кореянинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумини Жи Дон Вон акробатик зарба билан якунлашга уринди, ўхшамади!
101. Баҳрайнлик дарвозабон жароҳат олди. Ўзгариш. Баҳрайн. Сайид Шуббар ўрнига Абдулкарим Фардан
96. Ўзгариш. Жанубий Корея. Хонг Чул ўрнига Ким Жин Су тушди
95. Огоҳлантириш. Баҳрайн. Сайид Редха Иса ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун
94. Тан олиш керак ҳозирча "Тоттенхэм"даги Сон Хон Минни майдонда "кўрмаяпмиз". У етакчиликни бажара олмаяпти
91. Биринчи экстра тайм бошланди
Учрашув статистикаси қуйидагича. Баҳрайн Корея дарвозасига 3та аниқ зарба берди.
90+5. Асосий вақтда ғолиб аниқланмади. Яна 30 дақиқа футбол кўрамиз.
90+3. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААААААААААА! ҚАНДАЙ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Хванг Уи-Жо бирга бир вазиятга чиқиб борди ва ноаниқ зарба берди, ҳозир Корея ютиб кетиши мумкин эди
90. Баҳсга 4 дақиқа қўшиб берилди
90. Баҳрайнлик посбонга шифокорлар ёрдам беришди. Ўйин давом этади.
89. Ўзгариш. Жанубий Корея. Хванг Ин-Беом ўрнига Ли Сеунг Ву тушди
87. ЗАРБАААААААААА! Кореянинг жавоби, Хванг Ин-Беом томонидан йўллаган зарба дарвоза юқорисидан ўтиб кетди
85. ЗАРБААААААААААААА! Баҳрайн ҳозир яна гол уриши мумкин эди, Сами Ал Ҳусайни йўллаган зарба ноаниқ чиқди
79. Ўзгариш. Жанубий Корея. Хванг Хи-Чан ўрнига Жи Дон Вон тушди
78. Бугун "Рашид" стадионига ўйинни кўриш учун 7858 томошабин келди
77. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Муҳаммад ал-Ромайхи 1:1. Бироз олдин майдонга тушган Маҳди Ал Ҳумайдан йўллаган зарба ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни мусобақадаги биринчи голини урган Ал Ромайхи дарвозага йўллади.
71. Ўзгариш. Баҳрайн. Муҳаммад Марҳун ўрнига Маҳди Ал Ҳумайдан тушди
69. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААА! АЖОЙИИИИИИИБ СЕЙВ! Жамол Рашиднинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди!
67. Ўзгариш. Жанубий Корея. Ли Чунг-Йонг ўрнига Жу Се Жонг тушди
66. Майдонга Жу Се Жонг тушишга тайёрланмоқда
61. Бироз устунлик Баҳрайн томонга ўтгандек. Улар охирги 5 дақиқада устунликка эришишмоқда. Аммо хавфли вазият йўқ
57. Ўзгариш. Баҳрайн. Али Жаъфар Мадан ўрнига Сами Ал Ҳусайни
55. ЗАРБААААААААААААА! Жу Ву-Йонг томонидан берилган зарба жонли девор тегидан ўтиб кетди! Хавфли зарба эди.
54. УХХХ! Хванг Хи Чан ҳозир жарима майдони ёнгинасида йиқитилди. Хавфли жарима тўпи. Корея яна гол уриши мумкин ҳозир
52. Корейслар таймни ҳужумкор бошлашди, улар яна гол уришни исташмоқда ва олдинга ўтишмоқда
46. Иккинчи тайм бошланди
45+1. Дастлабки бўлим тугади
45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди
43. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Хванг Хи-Чан 1:0. Ўнг қанотдан узатилган тўпни дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Хванг Хи-Чан осонгина дарвозага йўллади.
42. Тўп билан муомала қилишда Корея яққол устун: 72-28 фоиз
41. Баҳрайннинг хавфли ҳужуми! Бироқ ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
36. Шундоққина олдимизда Жанубий Корея устози Паулу Бенту туриб шогирдларига кўрсатмалар бермоқда. Унинг ҳиссиётларини видеога олиш мумкин бўлганида ишонинг ажойиб видео бўларди.
31. Хавфли вазият! Сон Хон Мин тўпни Хванг Уи-Жо томон узатди, ҳужумчидан кўра дарвозабон чаққонроқ ҳаракат қилиб хавфни бартараф этди
30. Али Ал-Сафининг зарбаси кучсиз ва ноаниқ бўлди. Баҳрайн узоқдан гол урмоқчи шекилли
26. ЗАРБА! Хванг Ин-Беомнинг зарбаси жонли девордан уёғига ўтгани йўқ
25. Огоҳлантириш. Баҳрайн. Али Жаъфар Мадан Сон Хон Миннинг юзига тепгани учун
18. Тўп билан муомала қилишда корейслар устунлик қилишмоқда. Аммо самара ҳозирча йўқ.
10. Дастлабки дақиқаларда жамоалар бир бирларини ўрганишмоқда. Баҳрайн икки марта хавфли зарба берди, аммо ноаниқ чиқди иккала зарба ҳам. Корейслар эса ҳозирча голга тортадиган вазият ярата олишмади.
1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!
Дубайдаги "Рашид" стадионидан онлайн репортажимизни бошлаймиз.
Фикрлар