UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  1 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  3 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  53 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  27 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  2 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  14 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  27 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  6 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  4 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1

Осиё Кубоги. Ироқ мураббийи 2007 йилги натижа такрорланишини хоҳлаяпти Янгиликлар

Осиё Кубоги. Ироқ мураббийи 2007 йилги натижа такрорланишини хоҳлаяпти

Эртага Осиё Кубогининг ярим финалидан ўрин олган Жанубий Корея - Ироқ баҳси бўлиб ўтади.
Бугун одатга кўра ўйинолди матбуот анжумани ташкил қилинди. Матбуот анжуманида иштирок этган ироқликлар бош мураббийи Радҳи Шенайшил қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:

"Эронни мусобақадан чиқариб юборишимизни кўпчилик кутмаганди, лекин буни уддаладик. Ўйлайманки, Жанубий Корея билан бўладиган баҳсда ҳам сенсация қайд эта оламиз. Ҳозир Ироқ футболида янги авлод шаклланиб келмоқда. Ҳозирги футболчилар билан бемалол 2007 йилги натижани, яъни Осиё чемпионатидаги ғолибликни такрорлай оламиз".

"Эртанги баҳс жуда қийин кечади. Турнирнинг ярим финалига тўртта кучли жамоа етиб келди. Бизда бу ўйинга тайёрланиш учун уч кун вақт бўлди. Албатта, қисқа фурсатда тўлиқ ҳозир бўлиш осон эмас, лекин қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Шубҳасиз, Ж.Корея - Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Аммо бундай ўйинларда рейтинг роль ўйнамайди, ким кучли бўлса ўша ғалаба қозонади. Рақибимизнинг Ўзбекистон термасига қарши ўйинини кўрдим, улар қарши ҳужумда анча кучли экан".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика