UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  3 10:24Мусиала операция қилинди  3 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1

Осиё Кубоги. Эрон - Яман. Ўйиндан олдинги матбуот анжумани Янгиликлар

Осиё Кубоги. Эрон - Яман. Ўйиндан олдинги матбуот анжумани

Бугун "D" гуруҳида 1-тур баҳсларига старт берилади.

Ғолибликкка асосий даъвогарлардан бири Эрон миллий терма жамоаси илк турни Яманга қарши ўтказади. Ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирок этишди. 

Эрон термаси устози Карлуш Кейрушнинг ўйиндан олдинги фикрлари қуйидагича бўлди: 

"Бу футбол. Агар сиз яхши ҳаракат қилмасангиз, ғалабага ҳақли бўлмайсиз. Биз бу ерга чиройли ўйин кўрсатиб ҳар қандай рақибни мағлуб этиш учун келганмиз. Яман яхши жамоа ва биз рақибни ҳурмат қилишимиз керак. Айни пайтда мен жамоамдан қониқяпман. Тўғри, жароҳат олганлар бор, лекин умуман олганда жамоа ҳолатидан кўнглим тўқ".

Яман терма жамоаси Осиё Кубогида дебютант ҳисобланади. Терма жамоа бош мураббийи Ян Косиан ўйиндан олдин шундай деди: 

"Эронни бутун дунё билади. Улар жаҳон чемпионатида ўзларини кўрсата олишди. Карлуш Кейрушни ҳам кўпчилик танийди. У дунёдаги энг яхши мураббийлардан бири. Лекин биз ҳам футболда ўз номимиз чиқишини истаймиз. Яман қитъа биринчилигида илк бор қатнашяпти, шунга қарамай ижобий таассуротлар билан қайтиб кетишни хоҳлаймиз. Мен гуруҳдаги ҳар учала рақибни ҳурмат қиламан. Тўғриси ҳеч қандай босимни ҳис қилаётганимиз йўқ. Агар Эронни мағлуб этсак, жуда катта ишни бажарган бўламиз".

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика