Осиё Кубоги. Бугун учта чорак финалчи маълум бўлади

Narzulla Saydullayev
20 янв 2019, 12:03
БАА мамлакатида ўтаётган Осиё Кубогида плей-офф баҳслари старт олмоқда.


Ничорак финал ўйинларининг биринчиси Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида бўлиб ўтади. Унда Иордания ва Вьетнам терма жамоалари тўқнаш келишади. Кўпчилик мазкур баҳсда Иорданиянинг имкониятни юқори баҳоламоқда. Сабаби бу жамоа Австралия ўрин олган гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.



Марчелло Липпи бошчилигидаги Хитой эса Ал Айн шаҳридаги "Хазза Бин Зайд" стадионида Таиландга қарши ўйнайди. Шарқий Осиёнинг икки жамоаси ўртасидаги баҳс қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.




Ниҳоят бугунги сўнгги учрашув Абу Даби шаҳридаги "Муҳаммад Бин Зайд" стадионида Эрон ва Уммон ўртасида кечади. Мутахассислар Кейруш шогирдлари осонлик билан чорак финалга йўл олишларини тахмин қилишмоқда.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia