UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  3 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  8 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  1 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0

Осиё Кубоги-2027 Саудия Арабистонида ўтади Янгиликлар

Осиё Кубоги-2027 Саудия Арабистонида ўтади

Бу ҳақда таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев хабар берди.

Қатар футбол ассоциацияси вакили, ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси аъзоси Алишер Никимбаевнинг Telegram'даги саҳифасида маълум қилишича, Бутун Ҳиндистон футбол федерацияси 2027 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилиш таклифини қайтариб олганини расман эълон қилди.

Шу тариқа, Саудия Арабистони футбол федерацияси мусобақани ўтказишдан манфаатдор ягона томон бўлиб қолди. Демак, ҳозирданоқ Осиё Кубоги-2027 Саудия Арабистонида бўлиб ўтишини айтишимиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, умумий аризалар сони бешта эди. Биринчиси – бир йил аввал аризани қайтариб олган Ўзбекистон футбол ассоциацияси бўлса, иккинчиси, жорий йилнинг октябрь ойида ўйиндан чиққан Эрон футбол федерациясидир. Кейинчалик 2023 йилги мусобақани ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган Қатар футбол ассоциацияси автоматик равишда даъвогарлар рўйхатидан чиқиб кетди. Энди эса овоз беришдан деярли икки ой олдин Ҳиндистон футболи раҳбарияти ҳам бу ғоядан воз кечди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика