UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Бунёдкор" уч нафар футболчи билан келишувга эришди  2 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  4 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  21 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6

Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба Янгиликлар

Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба

Кеча, 10 июнь куни қитъамизда Осиё Кубогига саралаш давом эттирилди.

Маълумот учун, 2027 йилги Осиё чемпионати Саудия Арабистонида бўлиб ўтади ва 24та терма жамоа қатнашади.

A гуруҳи. 1-тур. 25 март

Тожикистон - Шарқий Тимор 1:0
Филиппиин - Мальдив 4:1

2-тур. 10 июнь
Шарқий Тимор - Мальдив 1:0
Филиппин - Тожикистон 2:2

B гуруҳи. 1-тур. 25 март
Бутан - Яман 0:0
Ливан - Бруней 5:0

2-тур. 10 июнь
Бруней - Бутан 2:1
Яман - Ливан 0:0

C гуруҳи. 1-тур. 25 март

Сингапур - Гонконг 0:0
Ҳиндистон - Бангладеш 0:0

2-тур. 10 июнь
Гонконг - Ҳиндистон 1:0
Бангладеш - Сингапур 1:2

D гуруҳи. 1-тур. 25 март
Хитой Тайпейи - Туркманистон 1:2
Таиланд - Шри Ланка 1:0

2-тур. 10 июнь
Шри Ланка - Хитой Тайпейи 3:1
Туркманистон - Таиланд 3:1

E гуруҳи. 1-тур. 25 март
Мьянма - Афғонистон 2:1
Сурия - Покистон 2:0

2-тур. 10 июнь
Мьянма - Покистон 1:0
Афғонистон - Сурия 0:1

F гуруҳи. 1-тур. 25 март
Вьетнам - Лаос 5:0
Малайзия - Непал 2:0

2-тур. 10 июнь

Лаос - Непал 2:1
Малайзия - Вьетнам 4:0

Албатта, бу мусобақада қўшниларимиз иштироки қизиқ. Тожикистон терма жамоаси сафарда Филиппин билан 2:2 ўйнади. Иккита ўйиндан сўнг тожиклар 4 очко тўплаб иккинчи ўринда боришяпти, гуруҳ пешқадами Филиппинда ҳам 4 очкор бор, фақат уларда тўплар нисбати яхшироқ.

Яна бир қўшнимиз Туркманистон терма жамоаси ўз майдонида Таиландни қабул қилиб 3:1 ҳисобида зафар қучди. Натижада туркманлар 6 очко билан гуруҳ етакчисига айланиб олишди. Бу турда Сурия термаси ҳам зафар қучишга муваффақ бўлди. Ягона гол сурияликлар тўпурари Омар Ал Сома томонидан киритилди.

Маълумот учун, Осиё Кубогининг ушбу саралаш босқичида 24та жамоа қатнашяпти ва жамоалар тўрттадан 6 гуруҳга бўлинган. Регламентга кўра, ҳар бир гуруҳдан фақат битта жамоа қитъа биринчилигига йўл олади. Шу боис ҳам битта ўрин учун кураш охиригача кечади.

Осиё Кубогига мезбон Саудия Арабистонидан ташқари яна 17та терма жамоа чиқиб бўлган. Булар - Австралия, Ироқ, Эрон, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Япония, Жанубий Корея, Уммон, Фаластин, Баҳрайн, Иордания, Хитой, Индонезия, КХДР, Қувайт, Қирғиз Республикаси.

Қолган 6та йўлланма учун кураш келаси йилнинг 31 март санасига қадар давом этади. Бу саралашнинг энг охирги босқичи ҳисобланади. 2-турдан сўнг ўз гуруҳларида пешқадамлик қилаётган жамоалар: Филиппин, Ливан, Сингапур, Туркманистон, Сурия, Малайзия.

P.S. 3-тур ўйинлари 9 октябрь куни бўлиб ўтади.

Х.Холиқов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика