UZ

Сўнгги янгиликлар

02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  6 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  0 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  0 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  0 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  22 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  3 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  3 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  3 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  7 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  11

Осиё Кубоги-2019дан шу кунгача кундалик. Аваз ака, Жама, «CА» ва МТЖ ҳақида Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019дан шу кунгача кундалик. Аваз ака, Жама, «CА» ва МТЖ ҳақида

«Сhampionat.asia» сайтини ташкил этганимизга ҳам 8 йилдан ошди.

2010 йил декабрь ойида иш бошлаган 2 кишидан иборат сайт 1 ой ўтиб Қатарда бўлиб ўтган қитъа чемпионатига йўл олган эди.

ҚАТАРДАН БААГАЧА

Ўшанда Тошкетдаги ишларни Нарзуллага ташлаб, ўзим Қатар яшил майдонларида ижод қилдим. Бу фаолиятимдаги илк йирик мусобақа бўлганлиги учун ҳаётимда кейинчалик катта мактаб вазифасини ўтаб берди. Бугун худди шу сайт аъзолари билан БААда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогида Сизлар учун энг сўнгги маълумотларни етказиш билан бандмиз. 8 йил аввал 1 киши билан мусобақада ишлаган сайтимиз, 11 кишилик гуруҳ билан чемпионатга ташриф буюрди. Бунга сўнгги йилларда қилинган меҳнат ва мухлисларнинг ишончи сабаб бўлди деб айта оламан.


Кейинги Осиё Кубоги қаерда бўлади деган савол барчангизда бўлса керак, тўғрими? Ҳозирча Хитой ва Жанубий Корея мезбонлик учун курашда финал босқичига чиққанлар. Мазкур икки давлатдан биридаги мусобақа ёз фаслида бўлиб ўтиши аниқ бўлиб улгурган. Ёдингизда бўлса 2004 йилги Осиё Кубоги айнан чин юртида ташкиллаштирилганди. Ёз фаслида бўлиши кутилаётган мусобақа Ўзбекистонни яна юқори ўринлар учун кураш олиб боришига сабаб бўлиши мумкин. Сабаби мавсум тугаган чемпионат вакиллари учун январь ойи ноқулай бўлаяпти. Ёз фасли эса баҳорда бошланадиган чемпионатимизда иштирок этадиган футболчидар учун айни муддао.

БААдаги мусобақа Қатардагисига ўхшамасада, ОФКнинг ҳаракатини кўриб турибмиз. Қатардаги мусобақага Доха шаҳрини ўзи мезбонлик қилганлиги учун ҳам кўп қулай имкониятларга эга бўлган эдик. БААда эса шаҳарлар ўртасида ўзига яраша масофалар мавжуд.

БААдаги мусобақада асосан йигитларимиз ишлаяптилар. Мен ва Гайрат (шеригим) уларни четдан назорат қилиб турибмиз. Кейинги Осиё Кубоги, ўхшаб қолса ЖЧ-2022да улар бизнинг кўмагимиссиз ишлай олишлари керак бўлади. Шунинг учун ҳам бу мусобақада деярли мақолалар билан иштирок этмаяпман.

ЖАМА
Кеча шаҳарда Жамшид Искандеровни кўриб қолдим. Шота томонидан "игнор" қилинган ўйинчи. Кўрасиз, 2019 йилги мавсумда у энг яхши ўйинларини кўрсата олади. Бу футболчини тушуниш керак эди холос. Тўғри, айтишингиз мумкин, бошида имкон берилди-ку деб. Лекин Искандеров на Исма, на Тиагога берилган имкониятга эга бўлмади. Улар мавсум сўнггига келибгина ўйнаб кетдилар. Футбол ўзи шунақа. Бугун бу ерда, эртага ким билади қаерда? "Локомотив" ёмон кўринмаяпти. Кўплаб футболчилар тарк этаётган бўлсада, жамоа чемпионлик учун "ташаши" аниқ. Бугун Ўзбекистон - Туркманистон учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманига ташриф буюрган Анзур Исмоилов билан бироз суҳбатлашиб ўтирдик. Кейинги йил ҳам катта эҳтимол билан фаолиятини "Локомотив"да давом эттирар экан. Айниқса бугун сайтимизда Вадим Абрамовга оид хабарни эшитганимидан кейин 2019 йил ўзгача бўлишини башорат қилдим. АГМК - "Бунёдкор" учрашуви энди кутилганидан ҳам катта қизиқишларга бой бўлишини айтишим мумкин холос.
Қисқаси Жамшид Искандеровга ўзим ва унга бефарқ бўлмаган мухлислар номидан каттагина ОМАД тилайман! Бос, Жама!


АВАЗ АКА
Жуда ҳам ҳурмат қиламан шу инсонни! Ҳамиша ёрдамини аямайдиган, ОФКнинг етакчи мутахассиси. Ҳамма мусобақада бўлгани каби, БААдагисида ҳам Аваз аканинг ёрдамлари жуда катта бўлаяпти. Иши қанча кўп бўлмасин, ўзбекларни кўрса қувонадиган, вақт ажратиб суҳбат қуриб ўтирадиган ажойиб суҳбатдош акамизнинг кейинги фаолиятларига ҳам Жашмидга тилаган омадимни каттасини тилайман. Куни кеча меҳмонхонамизга ташриф буюрган Аваз Бердиқулов, қўқонлик Акрамжон ака, olamsport.com сайти раҳбари Камолиддин Алимовлар билан анча қизғин суҳбат қуриб ўтирдик. Ҳазил тариқасида, кейинги Осиё Кубогини Жанубий Кореяга беришларини сўрадик. Сабаби Хитой жуда катта давлат бўлиб, 3та тур ўйини, 3та шаҳарда бўладиган бўлса, молиявий жиҳатдан ОАВда жуда катта муаммо бўлиши мумкин. Кореяда эса бу бир мунча арзонга айланади. Шаҳарлар ора автобус йўллари мавжуд, транспорт қулай. Лекин яшаш учун Жанубий Кореяни ҳам арзон давлатлар сирасига киритмайман. Мусобақа қаерда бўлишидан қатъий назар икки юртда ҳам ҳамюртларимиз жуда кўп.


Телеграмдаги саҳифа: @Nadirkhuja Yuldashev



ЭРТАГА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДЕРБИСИ
Туркманистон - Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўйинида биз фаворит саналамиз. Қолаверса, футболчиларнинг кайфиятиларидан келиб чиқиб йирик ҳисобдаги ғалабани кутишимиз мумкин. Лекин! Лекини шундаки, 5 нафар футболчидан иборат ҳимоявий ўйинни маъқул кўрадиган туркманлар ўйинга дерби сифатида қараб жиддий қаршилик қилишлари мумкин. Агар улар ўзларининг оддий ўйинларини намойиш этадиган бўлсалар биринчи гапим ўз исботини топиши мумкин.

Эртага бор эътиборимизни Туркманистон - Ўзбекистон ўйинига қаратишимизни айтиб ўтамиз, ўйлайманки сайтимиз вакилларининг БААдаги фаолияти Сизларга манзур бўлаяпти!

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика