Осиё Кубоги-2019. Яман терма жамоаси Доҳага келмади
08 дек 2018 09:58
Янгиликлар
Осиё Кубоги-2019. Яман терма жамоаси Доҳага келмади
Ўз тарихида биринчи бор нуфузли мусобақада иштирок этадиган Яман терма жамоаси тайёргарлик режасига ўзгартириш киритди.
Бу жамоа шу ой Доҳада йиғин ўтказиб, бир нечта ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши лозим эди. Бироқ айрим сабабларга кўра, яманликлар Қатар пойтахтига ташриф буюришмади. Натижада эртага бўлиб ўтиши керак бўлган Яман - Тожикистон ўртоқлик учрашуви бекор қилинди.
Маълумки, Тожикистон миллий терма жамоаси Доҳада янги мураббий Усмон Тошев бошчилигида йиғин ўтказмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
12:04
U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган? 7
Фикрлар