Осиё кубоги-2019. Қатар дарвозабони энг яхши кипер деб топилди ФОТО

Tolibjon Qosimov
1 фев 2019, 22:03
Бироз аввал Осиё кубоги-2019 ҳам ўз ниҳоясига етди.

Абу Дабидаги "Зайед Спортс Сити" стадионида ўтказилган финал беллашувида Қатар терма жамоаси Японияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Финал ўйинидан сўнг мусобақанинг энг яхшилари тақдирланди. Жумладан, Қатар терма жамоаси кипери Саад Ал Шееб энг яхши дарвозабон деб топилди. Ал Шееб ОК-2019 давомидаги 7 ўйинда ўз дарвозасидан бор йўғи 1та гол ўтказиб юборди. У ҳам бўлса финалда японлардан.

Саад Ал Шеебга соврин билан бирга 10 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia