UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  1 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  1 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  2 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  2 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  31 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3 17:18"Барселона" ҳимоячисини МЮга сотишга тайёр  11 16:55Эрон – Ўзбекистон учрашувига ўмонлик ҳакамлар тайинланди  11 16:35Гвардиола Ҳоланднинг жароҳати ҳақида нималар деди?  8 16:12Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Доҳада "Aspire" академиясига қарши назорат баҳсларида қатнашади  2 15:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланади?  0 15:32УEФА президенти: "Албатта, Родри "Олтин тўп"га лойиқ эди"  67 15:10"Машъал" 2 нафар тажрибали футболчи билан шартнома тузди  0 14:51"Сурхон" "ФарДУ"га имкониятни бой берди  1

Осиё Кубоги-2019: Кучли мураббийлар "жанги" Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019: Кучли мураббийлар "жанги"

Навбатдаги Осиё Кубоги нафақат жамоалар, балки кучли мураббийларнинг ўзаро "жанги"га ҳам айланиши кутилмоқда.

Замонавий футболда мураббийларнинг ўрни ниҳоятда катта. Ҳеч қайси жамоани бош мураббийсиз тасаввур қилиб бўлмайди. БААда бўлиб ўтадиган мусобақада ҳам тажрибали мураббийлар катта саҳнага чиқса ажаб эмас. Айни пайтда Осиёнинг бир қатор терма жамоаларини номдор мураббийлар бошқармоқда. 

Масалан, Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи 2006 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Филиппин терма жамоасини бошқараётган Свен-Горан Эриккссон эса Англияни икки бор ЖЧ чорак финалига олиб чиққан. Эрон терма жамоаси устози Карлуш Кейруш ортиқча таърифга муҳтож эмас. Қарийб 8 йилдан бери Эронни бошқариб келаётган Кейруш икки бор бу жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Бу мураббий шунингдек, ЖАР ва Португалия термалари билан ҳам мундиалда иштирок этган. 

Номдор мураббийлар қаторига бемалол Ўзбекистон терма жамоаси устози Эктор Куперни ҳам қўшсак бўлади. Ўз вақтида икки бор Испаниянинг "Валенсия" клуби билан Европа чемпионлар лигаси финалида ўйнаган аргентиналик мутахассис ўтган йил Миср терма жамоасининг 28 йиллик орзусини рўёбга чиқариб жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Албатта, бу мураббийдан ўзбекистонлик мухлисларнинг умиди катта.

Кучли мураббийлар ҳақида гап кетганда БАА устози Альберто Заккеронини ҳам тилга олиб ўтиш ўринли бўлади. Италиялик мутахассис 2011 йилги Осиё Кубогида Японияни чемпионлик шоҳсупасига етаклаб келганди. Эндиликда БАА билан ҳам ижобий натижага эришишга ҳаракат қилиб кўради. Осиёда анчадан бери ишлаётган хорижлик мураббийлар ҳам йўқ эмас. Масалан, германиялик Бернд Штанге бир неча йилдан бери қитъамизда ишлаб келмоқда. Ушбу мутахассис ҳозирда Сурия термаси устози ҳисобланади. 

Ёки бўлмаса Уммон терма жамоаси бош мураббийи Пим Вербек ҳақида ҳам етарли маълумотга эгамиз. Голландиялик мутахассис ўз вақтида Австралия терма жамоасини бошқаргани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Хорижлик мураббийлар орасида Сречко Катанец билан Хуан Антонио Пицци ҳам ўзига яраша ном қозонишган. Масалан, Катанец Евро-2000да Словения термасига устозлик қилганди. Ҳозир бу мураббий Ироқ термасини бошқаряпти. Хуан Антонио Пицци эса шу йилнинг ёзида ўтган жаҳон чемпионатида Саудия Арабистони терма жамоасини бошқарди. 

Навбатдаги Осиё Кубоги нафақат ёши катта ва тажрибали, балки нисбатан ёш мураббийларнинг ҳам ўзига хос мусобақасига айланади. Оддий мисол Жанубий Корея терма жамоаси Паулу Бенту қўл остида анча ўсишга эришди. Россиялик Александр Крестинин бошчилигидаги Қирғизистон эса тарихда биринчи марта Осиё Кубогига йўл олди. Ўз пайтида "Пахтакор"ни бошқарган Миодраг Радулович Ливан билан юксак марраларни кўзлаяпти. Бундан ташқари испаниялик ёш мураббий Феликс Санчес ҳам Қатарни кучайтира олди. 

Бир сўз билан айтганда, қаттиқ қишда бизни жазирама футбол кутиб турибди дея оламиз. БААдаги Осиё Кубогининг қанчалик қизиқ кечиши кўп жиҳатдан мураббийларга ҳам боғлиқ. Бизнинг диққат-эътиборимиз эса биринчи навбатда Эктор Куперга қаратилади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика