

Пим Вербек бошчилигидаги уммонликлар 9 сентябрда Иорданияда Ливан билан ўйнайди. Ушбу ўйин 2019 йил январь ойида БААда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги мусобақасига тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Эслатиб ўтамиз, Уммон терма жамоаси Осиё кубогида Ўзбекистон билан битта гуруҳдан жой олган. Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйин 9 январь куни Шаржа амирлигида бўлиб ўтади.




