UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Осиё Кубоги-2019: Гранд жамоалар нега хотиржам? Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019: Гранд жамоалар нега хотиржам?

Айни пайтда Шаржа шаҳридаги "Шаржа" стадионида жойлашган медиа-марказда ишлаб ўтирибмиз.

Икки кунда йўлда ўтказганимиз боис Осиё Кубоги доирасидаги иккита гуруҳ учрашувларини кўролмадик. Ҳозир эса учрашув видеоси орқали ўйиндаги хавфли вазият ва голларни томоша қилдим. Умуман бу галги Осиё Кубоги ҳамма тарафлама ҳар қачонгидан бошқача кечмоқда.

Биринчидан, илк маротаба Осиё Кубоги каби нуфузли мусобақада журналист сифатида фаолият кўрсатяпман. Иккинчидан, сайтимиз ҳам доимгидек муҳим мусобақани воқеа жойидан ёритиш учун келган. Бу галги мусобақанинг сайтимиз учун аввалгилардан фарқли жиҳати, янада каттароқ, деярли тўлиқ таркибда келдик. Дубайда ўзимизни ҳудди Тошкентдаги ишхонамизда тургандек ҳис қиляпмиз. Чунки деярли барча ходимлар шу ерда ва ўша ажойиб муҳит ҳукмрон.

Учинчидан, бу йилги Осиё Кубогида доимгидек 16 жамоа эмас, балки 24 терма иштирок этади. Бу эса жами олтита гуруҳдан иборат бўлган мусобақанинг 4та "квартети"да энг яхши кўрсаткичга эга бўлган учинчи ўрин соҳиблари ҳам плей-офф йўлланмасига эга чиқишларини билдиради. Осиё Кубоги ҳам Европа чемпионати сингари 24талик форматга ўтгани гуруҳ босқичларидаги кўплаб ўйинлар қадрини ва аҳамиятини тушириб юборгани аниқ. Буни турнир старти сенсацион бошлангани ҳам кўрсатиб турибди. Шу боисдан ҳам гранд жамоалар узоқ давом этадиган мусобақага ўз кучларини кенг ва тенг тақсимлаган ҳолда анча хотиржам ўйнашмоқда.

Осиё Кубогидаги сенсацион старт ва грандлар аввалгидек кучлидек кўринмаётганига айнан мазкур жиҳатлар ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ўша мезбон БАА ҳам, Австралия ёки Жанубий Корея сингари жамоалар ўйиндан-ўйинга кучайиб боришади. Ҳозирги формат ва учинчи ўрин соҳиблари ҳам кейинги босқичга чиқиш имкониятга эга эканликлари уларга гуруҳ босқичини бемалол ўтказиш шароитини яратди. Биринчи турдаги кучли жамоаларнинг ўйини ва натижаси алдамчи ҳолат, менимча.

Лекин танганинг яна бир тарафи борки, буни ҳам унутмаслик керак. Европа чемпионати ҳам 24талик форматга ўтганидан сўнг гуруҳдан аранг учинчи ўрин билан чиққан Португалия якунда чемпионга айланди. Яъни, бундай формат грандларни бўшаштириб, хотиржамликка берилишига йўл қўйишидан иккинчи элитдаги термалар унумли фойдаланиб қолишлари мумкин. Осиёда эса бундай вазндаги жамоалар сирасига албатта Ўзбекистон, БАА, Саудия Арабистони, Хитой ёки Сурияни ҳам қўшиш мумкин. Шунингдек, бу гал ҳар тарафлама бошқача ўтаётган қитъа чемпионатида ҳар қандай кутилмаган сюрпризга тайёр туриш керак.

Япония, Жанубий Корея, Эрон, Австралия исталса-исталмаса барибир фаворитлар рўйхатини бошқариб туришади. Бундай тажрибали ва кучли ижрочиларга эга термалар мусобақа давомида катта захира билан ўйнаб, исталган вақтда ўйинини кучайтириб юбориш салоҳиятига эга. Айнан шу жиҳат бу топ жамоалар вазнини оғир қилиб туради.

Янгича кўринишдаги Осиё Кубоги Евро-2016 сингари бўлиб, унда Португалия Европада янги чемпион бўлгани каби Ўзбекистонни Осиёнинг янги чемпионига айлантириши ният қиламиз. Ҳар ҳолда Ўзбекистон Осиёнинг Португалиясига тўла мос жамоа. Иқтидорлар ва техника соҳиблари эътибори билан ҳам Ўзбекистонни Осиёнинг Португалияси десак муболаға бўлмайди. Фақат бу ишни амалга ошириш учун Эктор Купернинг мураббийлик имзоси ҳам яққол кўриниб, тактик жиҳатдан анча пухта ишлаши лозим бўлади.

Муаллиф :
Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика