Осиё Кубоги-2019. Эрон Доҳада иккита ўйин ўтказади

Xayrulla Xoliqov
26 ноя 2018, 18:41
Осиё Кубогига ҳозирлик кўраётган Эрон терма жамоаси декабрда Қатарда йиғин ташкил этади.

Йиғин давомида форслар иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишади. Бу ўйинлар Фаластин ва Ливанга қарши кечади. Доҳада 17 декабрь куни старт оладиган йиғин 2 январга қадар давом этади. Эрон терма жамоаси Осиё Кубогида "D" гуруҳидан жой олган ва Ироқ, Яман, Вьетнамга қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: tehrantimes.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›