

Абу Дабидаги "Зайд Спорт Сити" стадионида Қатар ва Япония терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. Мазкур баҳсни ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Япония ўз тарихида бешинчи бор финалда ўйнайди. Қатар эса илк бор ҳал қилувчи учрашувда иштирок этади.
Япония - Қатар
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов (иккиси Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Ма Нинг (Хитой)
Видео ассистент ҳакам: Паоло Валери (Италия)
Видео ассистент ҳакам ёрдамчилари: Муҳаммадд Тақи Бин Жаҳари (Сингапур) ва Кристофер Бит (Австралия)




